Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:03

Андижон шаҳри собиқ ҳокими 18 йилга қамалди


Ўтган йилнинг апрель ойида ҳибсга олинган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Нурилло Алимов бошчилигидаги жиноий гуруҳ аъзолари узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Қарийб ўн йил давомида Андижон шаҳрига ҳокимлик қилган Нурилло Алимов ва унинг шериклари хизмат мансабини суиистеъмол қилиш, пора олиш, ер сотиш каби иқтисодий жиноятларда айбланган.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Нурилло Алимов 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақда хабар берган андижонлик манбага кўра, қарийб бир йил давом этган тергов давомида собиқ ҳоким бошчилигида тузилган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам аниқланиб, ҳибсга олинган эди.

“Вилоят ҳокимлиги рўпарасидаги “Андижон” меҳмонхонасининг директори Абдураҳмонов деган одам ва яна бир неча киши ҳам узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилинди. Бу амалдорлар хизмат мансабини суиистеъмол қилиш, пора олиш, жиноий гуруҳ тузиш, давлат объектларини ноқонуний сотиш, ер сотиш каби иқтисодий жиноятларда айбланган”, деди манба.

Андижон шаҳар ҳокими Нурилло Алимов ўтган йилнинг 1 апрель куни халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган учинчи сессиясида депутатлик мақомидан маҳрум қилиниб, ишдан олинган эди.

Шундан сўнг, собиқ ҳоким ҳибсга олиниб, унинг устидан тергов бошланган эди.

Андижонлик ҳуқуқ фаоли Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг айтишича, собиқ ҳоким Нурилло Алимов фаолияти давомида ўзидан яхши ном қолдирмади:

- Нурилло Алимов яхши ишламади. Ўзининг жойига нолойиқ одам эди. Одамларни сўкарди, ҳақорат қиларди. Масалан, унинг севимли сўзларидан бири “мурда” эди. “Ҳой, мурдага ўхшаб нега ўтирибсан”, дерди. Одамларни таҳқирлайдиган кўп иборалар ишлатарди. Уни аслида аввалги йили президент сайловидан олдин ишдан олишмоқчи эди. Лекин сайлов ўтгунча индамай туришдида, кейин ишдан олиб, устидан жиноий иш қўзғатишди, деди Саиджаҳон Зайнобиддинов.

Илгари чим устида хоккей федерациясининг вице президенти бўлиб ишлаган Нурилло Алимов 2005-2015 йиллар давомида Андижон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган.

2014 йилда Андижон шаҳар прокурори Азизбек Маматхўжаев Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Озодлик манбасига кўра, прокурор Маматхўжаев ҳам пора олганликда айбланган эди.

XS
SM
MD
LG