Линклар

Ўзбекистонда қўшмачилик қилганлик учун жазо яна кучайтирилди


Сўнгги пайтларда шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда исловатхоналарнинг кўпайиб бораётгани ҳақида расмий матбуот ҳам кўп ёзмоқда.

Сўнгги пайтларда шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда исловатхоналарнинг кўпайиб бораётгани ҳақида расмий матбуот ҳам кўп ёзмоқда.

Ўзбекистонда фоҳишахона ташкил этганлик ҳамда қўшмачилик қилганлик учун йирик миқдорда жаримани кўзда тутувчи қонун қабул қилинди. 25 апрель куни Ўзбекистон президенти имзолаган қонунга мувофиқ бундан буён қўшмачилик қилганлар ёки фоҳишахона очганлар энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача (қарийб 600 АҚШ долларидан 1800 АҚШ долларигача) миқдорда жаримага тортилиши ёки етти йилгача қамалиши мумкин.

Вояга етмаган қизларни фоҳишаликка жалб этганларга эса бундан-да кучли жазо –саккиз йилгача қамоқ белгиланган.

Бунга қадар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 31-моддасида қўшмачилик ва фоҳишахона очишлик учун олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилганди.

Ўзбекистонда фоҳишалар қўшмачилар ёки яширин исловатхоналар орқали ишлашади.

Қўшмачиларга нисбатан жазо кучайтирилишини кўзда тутувчи қонун мамлакатда одам савдосига қарши қаттиқроқ курашиш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Маҳаллий кузатувчилар эса, бир неча юз долларлик жарималарни кўзда тутувчи жазо турлари билан фоҳишалик ва одам савдосига қарши курашиб бўлмаслигини айтишади.

- Фоҳишаларни бошқараётганлар давлат мулозимлари, қолаверса милиция ходимлари бўлса. Олдин қўшмачиларни "кришалари"ни фош қилиш керак, - дейди Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Сўнгги пайтларда шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларда исловатхоналарнинг кўпайиб бораётгани ҳақида расмий матбуот ҳам кўп ёзмоқда.

Аввалроқ, Бухоронинг Қоракўл туманидаги коллеж қизлари Қандим заводида ишлаётган хорижликлар учун фоҳишалик қилаётгани ҳақида шу туманда яшовчилардан бири Озодликка маълум қилган эди.

Айни суҳбатдошга кўра¸ "рус ва корейс мутахассислари бошқараëтган бу лойиҳага минглаб ўта арзон ишчи кучи етказиб бериш баробарида¸ Қоракўл ва Олот туманларида хорижликларга жинсий хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳам пайдо бўлган ва бу ишга асосан коллеж ўқувчилари жалб этилмоқда".

XS
SM
MD
LG