Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:24

Е. Урлаева: Юқори Чирчиқда қариялар пахта теришга мажбурланмоқда


Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкент вилоятида пахта тераётган пенсионерлар суратларини матбуотга тақдим қилди. Ҳуқуқ фаоли 15 сентябрь куни вилоятнинг Юқори Чирчиқ туманидаги Янгибозор шаҳарчасига туташ пахтазорларда мажбуран теримга чиқарилган пенсионерлар билан учрашганини айтмоқда.

Қуйида Елена Урлаева билан суҳбатни ўқишингиз мумкин:

Озодлик: Альянсингиз тарқатган фото-хабарга кўра, пахтага пенсионерларни ҳам чиқаришган. Бу суратларни ўзингиз олдингизми?

Пахтага мажбурланган нафақахўр аёл. Тошкент вилояти
Пахтага мажбурланган нафақахўр аёл. Тошкент вилояти

Урлаева: Ҳа, мен ўзим уларни кўрдим ва суратга олдим. Кекса ёшдагиларга оғир этакларни кўтариш, офтоб остида ишлаш қийин. Бироқ, уларни кунига 70 кг пахта теришга мажбурлашаяпти. Буни бажармаса, даладан чиқмайди. Пахта терими 5 сентябрда бошланган. Деярли ҳамма ҳозир теримда. Ўқитувчилар, заводлар ишчилари, турли ташкилотлар ходимлари. Ҳамма пахтада.

Озодлик: Бу нафақахўрларни пахтага ким юборди?

Урлаева: Улар Янгибозор шаҳридаги маҳалладан. Айримлари ҳомиладор келинларига ишсизлик нафақаси тўланиши учун ўрнига чиқаяпти. Айримларини маҳалланинг ўзи пахтага ҳайдаяпти. Ҳаммаси мажбурий. Ўз хоҳиши билан пахтага борадиган деярли йўқ. Фақат мардикорлар ўз хоҳиши билан бормоқда.

Озодлик: Пахтага чиқмаса, нафақаси берилмаслиги шарти билан кексалар жалб қилинишига гувоҳ бўлдингизми?

Бола меҳнати. Тошкент вилояти - 2014
Бола меҳнати. Тошкент вилояти - 2014

Урлаева: Бундай ҳолатга ҳали дуч келганим йўқ.

Озодлик: Агар пахтага бирор ходим чиқмаса, қандай чора кўрилиши мумкин?

Пахта тераётган болалар. Тошкент вилояти-2014
Пахта тераётган болалар. Тошкент вилояти-2014

Урлаева: Уларни ишдан ҳайдаши ёки ишида муаммолар бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзи чиқолмаса, пул беришга ҳаракат қилади. Бу пулларга ишхонаси мардикор сотиб олади.

Озодлик: Бундай ишчиларни қонуний ҳимоя қилишнинг имкони борми?

Урлаева: Албатта, қонунлар бор. Катталар каби, болалар ҳам мажбуран ишга жалб этилмаслиги керак. Аммо, қонунлар амалда йўқ. Ўзбекистонда пахта кампанияси атрофида ажиотаж. Ҳаммани пахтага ҳайдашаяпти. Бугун ўқитувчи аёл билан суҳбатлашдим. Илгари у бизга мурожаат қилган эди. У бошқа соҳага ўтиб ишлаётганини айтди. Яъни, одамлар бошқа ишга ўтиб кетаяпти ва азоблаган ҳукуматдан аламзада бўлишмоқда, - дейди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева.

Е. Урлаева: Юқори Чирчиқда қариялар пахта теришга мажбурланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

5 сентябрь куни Қашқадарë вилоят ҳокимлиги ва Ички ишлар бошқармасида мажлис ўтказган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев, Озодлик манбалари йўллаган хабарга кўра, бу йилги пахта терими мавсумида мактаблар, шунингдек, лицей ва коллежларнинг 18 ëшга тўлмаган ўқувчиларини далага чиқармаслик ҳақида қатъий буйруқ берган.

Бош вазир мамлакат миқëсида олий ўқув юртлари талабалари¸ қолаверса¸ давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ишчи-хизматчиларини ëппасига пахта теримига жалб қилиш ҳақида кўрсатма берган.

Ушбу кўрсатма асосида пойтахт Тошкент ва вилоятларда пахта теримига оммавий сафарбарлик жараëни қизиб бораётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG