Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

"Ҳамма пахтага" - оммавий сафарбарликка старт берилди


Жиззах педагогика институти талабалари пахта теримига олиб кетилмоқда
Жиззах педагогика институти талабалари пахта теримига олиб кетилмоқда

10 сентябрдан Ўзбекистонда пахта теримига оммавий сафарбарлик бошланди. Озодликка келган хабарларга кўра¸ Тошкент Ирригация ва мелиорация институти, Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтининг барча талабалари шу куни поезд ва автобусларда кун давомида пахта даласига ташилмоқда. Шунингдек, туманлардаги барча бюджет ташкилоти ишчи-ходимлари ҳам ётоғи билан пахта теримига жўнатилмоқда.

Жиззах давлат педагогика институтининг биринчи 1-4 курс талабалари 10 сентябрь куни эрталабдан Дўстлик тумани пахта далаларига олиб кетила бошланди.

Талабаларнинг пахта теримига жўнатиш маросимини кузатган жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Ўктам Пардаевнинг Озодликка айтишича, талабаларни икки босқичда ташиш назарда тутилган:

- Педагогика институти талабаларини пахтага жўнатиш бугун эрталабдан бошланди. Ҳозир шу ерда турибман. Юк мошиналарига кўрпа-тўшаклар, озиқ-овқатлар ортилаяпти. Тахминан 50-60 тача автобусга талабалар чиқарилаяпти. Айтишларича, талабалар Дўстлик туманининг фермер хўжаликларига олиб бориларкан, деди Ўктам Пардаев.

OZOD-VIDEO: Ўзбекистонда пахта теримига оммавий сафарбарлик бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:49 0:00

Жиззах давлат педагогика институтининг ўзини таништирмаган расмийси талабаларни жўнатишга автобуслар етмагани учун уларнинг икки босқичда юборилаётганини айтди:

“Биринчи поток ҳозир жўнаб кетди. Автобуслар талабаларни ташлаб қайтганидан сўнг кечгача иккинчи потокни жўнатамиз, деди институт мулозимларидан бири.

10 сентябрь куни Тошкент Ирригация ва мелиорация институти талабалари ҳам пахта теримига жўнатилди. Институт мулозимларидан бирининг айтишича, талабалар Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига олиб кетилган.

“Бугун сафарбарлик бошланди. Талабалар Гулистон шаҳригача поездда боришади. У ёғига автобусларда олиб кетишади. Улар учун ётоқ жойлари ва бошқа шароитлар тайёрлаб қўйилган”, деди мулозим.

Ўзбекистондаги олийгоҳлар маъмурияти талабаларни мажбурий пахта теримига олиб чиқилаётганини хаспўшлаш учун улардан "ўз ихтиёри" билан пахта теримига чиққани ҳақида ариза ёздириб олаётгани аввал хабар қилинган эди.

Жумладан Тошкент Ирригация ва мелиорация институти, Тошкент Ахборот технологиялари университети талабалари бундай "ихтиёрий" аризалар нусхасини Озодликка тақдим этган эди.

Озодликнинг Қаршидаги манбасининг айтишича, шаҳардаги барча олийгоҳлар талабалари 9-10 сентябрь кунлари пахта теримига сафарбар этилган.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги олий ўқув юртлари ҳам пахта терими сафарбарлигига старт ҳолатида турибди.

Термиз ва Самарқанд шаҳридаги Озодлик манбаларининг айтишларича, бу вилоятлардаги олийгоҳлар ва коллежларнинг талаба-ўқувчилари ҳам бугун-эрта теримга жўнатилади.

"Солиқчи теримчилар каравот сўраяпти"

Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Ўктам Пардаевнинг айтишича, 8 сентябрь куни теримга олиб кетилган солиқчилар шароитнинг ёмонлигидан шикоят қилган:

- Жиззах тумани солиқчилари Арнасой туманига ётоғи билан теримга олиб кетилган эди. Орадан бир кун ўтмай уйдагиларга телефон қилиб шароитнинг мутлақо йўқлигини, шийпонлар зах ва совуқ эканлигини ва уйдан каравот жўнатишларини илтимос қилган, деди Ўктам Пардаев.

"ООН вакили келиб қолса "ўз ихтиёрим билан" деб айтинг"

Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари ходимларидан иборат теримчи гуруҳлар якшанба куни Жиззах вилояти туманларига сафарбар этилади.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган шифокорлардан бирининг айтишича, текширувчилар келиб қолган тақдирда, улар "ўз ихтиёрлари" билан пахта теримига келганларини айтишлари ҳақида огоҳлантирилган:

"Биз якшанба куни эрталаб пахтага кетяпмиз ва у ерда 1 ой бўламиз. Бош врачимиз айтдики, если чё ООН экспертларига йўлиқсангиз ўз ихтиёримиз билан юрибмиз деб айтинглар деди", дейди шифокорлардан бири.

XS
SM
MD
LG