Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:28

Монополияга қарши қўмита: Ҳайдовчилар малакасини фақат "Автотест" ошира олади


Бугунги кунга қадар юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабларига фақатгина «Avtotest Report» МЧЖ ва унинг ҳудудлардаги филиаллари жавоб бериши аниқланди.

Бу баёнотни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати Telegram каналида эълон қилди.

Бу гапдан олдин қўмита ўз баёнотида «Avtotest Report» МЧЖ ва унга тегишли бўлган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарадиган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини ошириш фаолиятини юритиш бўйича алоҳида ҳуқуқи бекор қилинганини эслатган.

Қўмитага кўра, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарадиган шахслар (ҳайдовчилар) Ўзбекистон Республикасида тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган таълим муассасасида малакасини ошириш ҳуқуқига эга. Бироқ, Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра, “лицензия талабларига фақатгина «Avtotest Report» МЧЖ ва унинг ҳудудлардаги филиаллари жавоб бериши аниқланган”.

Монополияга қарши курашиш қўмита «Avtotest Report» МЧЖ автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакаси ошириш фаолиятини кўрсатиш бозорида 1 йилдан ортиқ муддат фаолият олиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан «Avtotest Report» МЧЖни монополист корхоналар реестрига киритиш бўйича ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилаётганини билдирди.

Монополияга қарши курашиш қўмита ўз баёнотида “юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахсларни икки йилда бир марта малака ошириш мажбурияти фақат юк ва йўловчиларни ташиш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларга эмас, балки ихтиёрида (балансида) автотранспорт воситаси мавжуд барча юридик шахсларга тадбиқ этилиши йўл ҳаракати хавфсизлигини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида қабул қилинган”ини эслатган.

Қўмитага кўра, мазкур талаб юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тўсқинлик қилаётган деган хулосага келган субъектлар мажбуриятни бекор қилиш бўйича қонун ҳужжатини қабул қилган органга ёки Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Автотест” бўйича баёнотини ижтимоий тармоқларда, жорий йил 1 августдан эътиборан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишлари кераклиги тўғрисида хабарлар тарқалгани муносабати билан эълон қилди.

Қўмитага кўра, “биринчидан, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар фақатгина «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишдан норозилиги;

иккинчидан, малака ошириш талабини барча юридик шахсларга эмас, балки юк ва йўловчиларни ташиш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларга тадбиқ этиш лозимлиги илгари сурилаётганлиги кузатилмоқда”.

Мазкур хабарларга ўз муносабатини билдираркан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бир қатор ҳужжатларни эслатган.

Озодлик радиоси “Автотест” билан боғлиқ мавзуга оид бир неча мақола эълон қилган. Қуйида улардан баъзиларининг сарлавҳалари:

Интернетдаги қатор нашрлар¸ хусусан kommersant.uzнинг ëзишича¸ "Аvtotest-Report" МЧЖнинг муассиси Давлат солиқ қўмитасининг, кейинчалик шахсан президентнинг эндиликда собиқ матбуот котиби, айни пайтда эса президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари мақомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини бошқараётган Комил Алламжоновдир.

XS
SM
MD
LG