Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2021, Тошкент вақти: 12:52

Навальний устидан суд жараёнида 12 февралгача танаффус эълон қилинди


Навальний Москванинг Бабушкинский туман судида бошланган маҳкамада - 5 февраль, 2021

Москванинг Бабушкинский туман судида мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши туҳмат айблови билан бошланган маҳкамада судья 12 февралга қадар танаффус эълон қилди. Навальний Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Игнат Артеменкога туҳмат қилганликда айбланмоқда.

95 яшар ветеран Артеменко иқтидордаги президент Владимир Путиннинг ваколатларини узайтиришга бағишланган тарғибот видеоролигида иштирок этганди.

Бу суд жараёни Алексей Навальнийнинг “Новичок” моддаси билан заҳарланиб, Германияга олиб кетилганидан кейин вақтинчалик тўхтатилган эди.

Навальнийнинг қамоққа ташланганини Ғарб ҳукуматлари кескин қоралади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00

Бошқа жиноят иши юзасидан қамоқда қолаётган Кремль танқидчиси Алексей Навальний Бабушкинский туман судига 5 февраль куни эрталаб сайёр суд маҳкамасига олиб келинди.

Суд биноси Москва шимолидаги бу идора полиция ва ОМОН жангчилари томон ўраб олинди.

Навальнийга қарши Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 128.1 моддаси асосида қўзғатилган бу иш ўтган йилнинг июл ойида очилган. Ижтимоий тармоқларда қўйилган изоҳларидан бирида рус мухолифатчиси давлат бошқарувида бўлган RT телеканалининг тарғибот ролигида Конституцияга ўзгартишларни ёқлаб чиққан шахсларни “сотқин малайлар”, “мамлакат шармандаси” ва “виждонсиз одамлар” деб атаганди.

Ветеран Игнат худди шу пост учун Навальнийни судга бергани айтилмоқда.
Ветеран Игнат худди шу пост учун Навальнийни судга бергани айтилмоқда.

Айблов хулосасига кўра, бу сўзлар 95 ёшга кирган Игнат Артеменкони жуда ҳақоратлаган. Сўроқ протоколида Навальний пости тўғрисида нафақахўрга унинг қўшниси сўзлаб бергани ва “шундан кейин унинг соғлиги кескин ёмонлашгани” ёзилган.

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар намойишлар ва Навальний ҳақида нима демоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:18 0:00

5 феврал кунги суд жараёнида ветеран Артеменко видеоалоқа орқали иштирок этмоқда.

Навальний ўзига қўйилган айбни рад этади.

Бошланган суд жараёнида у айблов мазмунини тушунмаётгани тўғрисида гапирди.

"Мен Артеменко тўғрисида ҳеч нарса билмайман. Ундан ташқари уни ўз мақсадларида ишлатишмоқда, у кимнингдир ўйинида қўғирчоқ... Умуман олганда бу пиар маҳкама. Чунки Кремлга “Навальний ветеранни ҳақоратлади!” деган газеталардаги сарлавҳалар керак. Сизга шу керак бўлса марҳамат, оммавий ахборот воситаларини бу ерга таклиф қилинг", - деди Алексей.

2020 йилнинг июлида терговчи Алексей Навальнийдан шаҳарни тарк этмаслик тўғрисида тилхат олгани маълум.

Россиялик мухолифат лидерига мазкур модда асосида бир миллион рублгача жарима ёки 240 соатгача мажбурий меҳнат жазоси тайинланиши мумкин.

Шу йилнинг 17 январь куни Германиядан даволанишдан қайтган Алексей Навальний Шереметьево аэропортида ҳибсга олинганди. 2 февраль куни Москванинг Симоновский туман суди қарори билан “Ив Роше” иши бўйича унга берилган шартли қамоқ жазоси ҳақиқийсига алмаштирилди ва у 3,5 йилга маҳкум этилди. Мухолифат етакчиси суд қарори билан қамоқхонада яна 2 йилу 8 ой ўтказиши керак.

Алексей Навальнийнинг қамоққа олиниши Россиянинг барча минтақаларида оммавий норозилик акцияларини келтириб чиқарди. Хусусан, 23 ва 31 январь ҳамда 2 февраль кунлари уюштирилган митингларда минглаб одамлар ҳибсга олинди, намойишчиларга қарши ўнлаб жиноят ишлари очилди.

Ғарб давлатлари ва АҚШ Навальнийга қарши бирин-кетин очилаётган бу жиноий ишларни сиёсий тус олганига эътибор қаратиб келмоқда. АҚШнинг янги президенти Жо Байден мухолифат етакчисини озод қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG