Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 14:30

Миллиардер Алишер Усмонов итальян ҳайкалтароши ҳақидаги фильмга продюсерлик қилди


Алишер Усмонов

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов шу кунларда дунë экранларига чиқарилган “Гуноҳ” ( (итал. Il Peccato) фильмига продюсерлик қилди.

Фильмни суратга олган кинорежиссёр Андрей Кончаловскийни яқиндан таниган ўзбек киночиси Улуғбек Йўлдошевнинг айтишича¸ бу Алишер Усмоновнинг илк продюсерлик иши эмас.​

Буюк ҳайкалтарош¸ Уйғониш даврининг даҳо санъаткори Микеланжело Буонарроти (1475-1564) изтироблари акс этган бу фильмни 82 яшар рус-совет киночиси Андрей Кончаловский 3 йил мобайнида Италияда суратга олди.

Андрей Кончаловский
Андрей Кончаловский

Россия кинопрокатига 14 ноябрда чиқарилган фильм илк маротаба жорий йилнинг 27 октябрида Италиядаги XIV Рим халқаро фестивалида намойиш қилинган эди.

Картина барча даврларнинг энг буюк ҳайкалтароши Микеланжело чекига тушган синовлар ва ижод машаққати ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмда ҳайкалтарошнинг асосий спонсори бўлган Делла Ровере ва Медичи оиласи билан боғлиқ можароли тафсилотлар ўрин олган.

Киноасар Микеланжелонинг Сикстин капелласини безаши ва папа Юлий Иккинчи мақбарасини яратиш жараëни тасвирини ўз ичига олади.

Фильм қаҳрамони ўз асари учун керакли ҳажм ва рангдаги мармарни излаб тоғу-тошни оч-наҳор кезар экан, аросат ва алаҳсираш ичида қолади. Керакли тошнинг қаердалиги унга тушида аëн бўлади.

Фильмдан кадр
Фильмдан кадр

Кинорежиссёр Кончаловскийнинг матбуотга билдиришича¸ фильмни суратга олиш учун бир миллиард Россия рублидан сал кўпроқ (15 миллион евро) маблағ сарф бўлган ва бу пулни асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ажратган.

Алишер Усмонов
Алишер Усмонов

Кончаловскийни яқиндан таниган ўзбек киночиси Улуғбек Йўлдошевнинг айтишича¸ бу Алишер Усмоновнинг илк продюсерлик иши эмас:

- Алишер Бурҳонович бундан олдин ўзбек киночиси Элëр Эшмуҳамедовнинг “Севишганлар 2” фильми ва яна бир асли ўзбекистонлик киночи Рустам Ҳамдамовниг “Тубсиз қоп” фильмини молиялаган эди. Кончаловскийнинг “Гуноҳ” фильми Усмонов молиялагани ҳақида менинг ҳабарим бўлган учинчи фильмдир. Бу уч фильмни бирлаштирган нарса уларнинг тижорат эмас, балки абадий санъат ғоясига йўғрилганидир.

Улуғбек Йўлдошев ва Андрей Кончаловский
Улуғбек Йўлдошев ва Андрей Кончаловский

Улуғбек Йўлдошевнинг айтишича¸ айнан Усмоновнинг молияси боис фильм ижодкорлари ўз хаëлидаги образларни экранга мухрлай олган:

- Фильм бошидан охиригача Итлиянинг Рим¸ Тоскана ва Микеланжело ўз ҳайкаллари учун тош излаган Каррара шаҳарларида 3 йил мобайнида суратга олинди. Фильм учун 600 та костюм тиктирилди. Шулардан 100 таси машҳур чеварлар тарафидан қадимий услубда қўлда тикилди. Буларнинг ҳаммаси учун маблағни юртдошимиз ажратди. Шу билан у дунë киноси дурдонаси яратилишига ҳисса қўшди.

Фильм титрлари
Фильм титрлари

Улуғбек Йўлдошевнинг айтишича, ўзбек киночилари билан ҳамкорлик қилган.Андрей Кончаловский илк фильмларидан бирини Тошкентда суратга олган:

- Кончаловский Кремлдан узоқда кино олишни хуш кўради. Илк киноларидан бири Чингиз Айтматовнинг “Биринчи муаллим” қиссаси асосида эди. “Тошкент нон шаҳри” фильмида Шуҳрат Аббосов билан бирга ҳаммуаллиф эди. Кейинчалик Кончаловский Голливудда кино олди. Бир оëғи Тошкентда, яна бир оëғи Лос-Анжелесда эди. Бу сафар мана Италияда суратга олди. Бу фильм молиясини ўзбек таъминлагани менга ғурур бағишлади¸ - деди Йўлдошев.

Киночи Улуғбек Йўлдошев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:48 0:00
Бевосита линк


Шарҳларни кўринг (4)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG