Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2020, Тошкент вақти: 03:46

Атамбаев янги президент энг ишончли одамларни ишдан бўшатганига норози


Алмазбек Атамбаев (ўнгда) ўз сафдошлари билан учрашув пайтида.

Қирғизистоннинг собиқ президенти, Социал-демократлар партияси раиси Алмазбек Атамбаев амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг кадр сиёсатига норозилик билдирмоқда.

Атамбаев янги президент энг ишончли одамларни ишдан бўшатганига норози
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:03 0:00

Депутат: "Биз ҳам собиқ президентга аччиқ ҳақиқатни айтдик"

Атамбаев бу ҳақда 16 апрелда парламентдаги ҳукумрон социал-демократлар фракцияси депутатлари билан ўтган учрашув чоғида гапирган.

Учрашувда қатнашган депутат Рискелди Момбековнинг айтишича, Атамбаев ўзидан кейин ҳокимиятга келган Сўўрўнбай Жээнбеков сўнгги ўн кун ичида махсус хизмат раҳбари Абдил Сегизбаев ва ваколати 2023 йилгача бўлган бош прокурор Индира Жолдубаевани муддатидан олдин ишдан олганига норози бўлган.

-Атамбаев бошқа одамлар ҳақида ҳам гапирди, ҳозир олиб борилаётган кадр сиёсатига норозлик билдирди. Бироқ биз ҳам Атамбаевга у тайинлаган кадрлардан норози эканимизни очиқ айтдик. У киши кўп гапларни эшитишига тўғри келди. Аччиқ ҳақиқатни очиқ айтдик. У киши бу гапларнинг ҳаммасини эштишга мажбур бўлди,-деди депутат Рискелди Момбеков.

Янги президент Атамбаевнинг энг яқин ва ишончли одамларини ишдан олди

Бундан аввалроқ Жээнбеков Атамбаевнинг энг яқин одамлари бўлган қатор шахслар, жумладан, Фарид Ниёзовни президент маъмурияти раҳбари, Болот Суйумбаевни махсус хизмат бошлиғи ўринбосари лавозимларидан бўшатган эди.

Қизиғи шундаки, президент лавозимидан бўшатган Бўлўт Суйумбаевни Атамбаевнинг шогирди ҳисобланадиган бош вазир Сапар Исақов 16 апрелда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати бошлиғи лавозимига тайинлаган.

Атамбаев Ниёзовни партиявий ишдан четлатгани айтилди

Рискелди Момбековнинг айтиишча, учрашувда собиқ президентнинг энг ишончли ва яқин одами бўлган Фарид Ниёзов шаънига ҳам танқидий гаплар айтилгани ортидан, Атамбаев Ниёзовни партиявий ишдан четлатиб, “Апрель” жамғармаси раислигига тайинлаган.

Махсус хизмат раҳбари Абдил Сегизбаев ва бош прокурор Индира Жолдубаеванинг ишдан олиниши ортидан қирғиз жамиятида бу икки шахсни инсон ҳуқуқларини бузгани ва мухолифатга қарши ҳукуматнинг “сиёсий буйритмаларини” бажаргани учун жавобгарликка тортиш ташаббуси кўтарила бошланди.

Учрашувга ҳукумрон партия депутатларидан ярми келди

Атамбаев билан учрашувга ҳукумрон социал-демократлар фракциясининг 38 нафар депутатидан фақат ярми келган. Амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков ва яна 18 нафар депутатнинг бу учрашувга келмаганини сиёсатчилар партияда бўлиниш ҳамда келишмовчилик жараёни бошлангани билан изоҳламоқдалар.

​Қирғиз парламентининг собиқ раиси Мукар Чўлпўнбаев бу борада:

-Бу ҳолат партия ичида зиддият кучайганидан ва Атамбаевнинг сиёсий обрўси тушиб бораётганидан дарак беради,-деб фикр билдирди.

Бироқ партия фаоллари социал-демократлар орасида бўлиниш йўқлигини айтмоқдалар.

Атамбаев ва Жээнбеков ўртасидаги "дўстликка" дарз кетгани иддао қилинмоқда

Қирғизистонда олти йиллик президентлик муддатини ўтаганидан сўнг 2017 йил кузида ҳокимиятни ўзидан кейинги сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбековга топширган Алмазбек Атамбаев 31 апрель куни Социал-демократлар қурилтойида партия раислигига сайланган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган қурилтойда ва қурилтойдан сўнг журналистларга берган суҳбатида Алмазбек Атамбаев янги президентни кескин танқид қилган эди.

Мазкур хабар ортидан Атамбаев ўз сиёсий вориси бўлган Қирғизистоннинг 5-президенти Сўўрўнбай Жээнбеков билан муносабатини бузгани тўғрисида қирғиз жамияти ва сиёсий доираларда гап-сўзлар пайдо бўлди.

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG