Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2021, Тошкент вақти: 11:18

Байден ва Меркель Россиянинг Украина чегарасида қўшин тўплаётганини муҳокама қилди


Германия канцлери Ангела Меркель АҚШнинг ўша пайтдаги вице-президенти Жо Байден билан - Берлин, 1 февраль, 2013

АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Ангела Меркель Россия Украина билан чегарадош ҳудудлардаги қўшинлари сонини озайтирса, минтақада юзага келган кескинлик юмшашига ишонади. Бу ҳақда Меркель маъмурияти маълум қилди.

Икки давлат раҳбари 14 апрель куни телефон орқали суҳбатлашгандан сўнг Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Сейберт:

«Канцлер ва президент вазиятни юмшатиш учун Россиядан кейинги пайтда [минтақага] юборган қўшинларини ортга қайтаришни талаб қилишга келишиб олдилар», – деди.

Кейинги пайтда Россия қуролли бўлинмаларининг Украина билан чегарадош ҳудудда ҳамда аннексия қилинган Қримда йирик ҳарбий амалиётларни бошлагани акс этгани айтилаётган фотосурат, видео ва бошқа маълумотлар кўпайди. Бу эса Россия Украинага ўз қўшинларини киритишга ҳозирланаётгани ҳақидаги хавотирни кучайтирмоқда.

Байден ва Меркелнинг телефон суҳбатидан олдинроқ НАТОга аъзо давлатлар вазирлари видеоанжуман ўтказиб, Россия Украина билан чегарадош ҳудудда қўшин тўплаётганини муҳокама қилган эди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, НАТО аъзолари Россияни «ўзининг тажовузкор провокациясини тўхтатишга» чақиради.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Вашингтон Украинани қурол-яроғ билан таъминлаб, ҳарбийларига ўқув машғулотлари ўтказиб келаётгани, лозим бўлса, бундай ёрдам давом этишини айтди.

Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр 14 апрель куни Россияни чегара бўйлаб кескинлик келтириб чиқаришга уринишда айблади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс эса АҚШ Сенати қўмитаси олдида қилган чиқишида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия чегара ҳудудида қўшин тўплаётганига жиддий ёндашиши кераклигини таъкидлади.

Крамп-Карренбауэр ARD телеканалига берган интервьюсида:

«Россия ўз ҳаракатларини давом эттириш учун баҳона топиш мақсадида НАТО реакциясини кутмоқда», - деди.

Россия НАТО туғдирган «таҳдидлар» олдини олиш учун ўз қўшинларини ғарбий чегараси яқинида жанговар машғулотлар ўтказиш учун жойлаштирганини айтмоқда.

Крамп-Карренбауэр Москванинг бу даъволарига шубҳа билдирди.

«Агар бу Россия томони айтаётган манёвр бўлса, [уларни] шаффоф ва ишончли ўтказиш учун халқаро тартиблар мавжуд», - деди у.

Россия Қримни 2014 йил март ойида қўшиб олди ва камида 100 та давлат ноқонуний деб эълон қилган референдумни ўтказди.

Кўплаб далиллар кўрсатадики, ўшандан бери Россия Донбасс минтақасида жанг қилаётган қуролланган айирмачиларга дипломатик ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб келади.

2014 йил апрель ойидан бери можаро 13 мингдан ортиқ одам умрига зомин бўлди, 1 миллиондан ортиқ одамни ўз уйини тарк этишга мажбур қилди.

Бёрнс АҚШ Сенатининг Разведка қўмитасига Россия Украинага бостириб кириш учун етарли миқдорда ҳарбий куч ва қурол-яроғ тўплаганини айтди.

Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга қўшин тўплай бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00

АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси бўлган Бёрнс тажрибасига таянган ҳолда чегара ҳудудидаги ҳарбийлар ва техника кўлами «[Украинага қарши] чекланган ҳарбий ҳужум учун асос бўла оладиган даражага етганини» айтди.

Минтақада зиддият кучаяр экан, президент Байден Путин билан саммит ўтказишни таклиф қилди. Москва эса бу таклифни ҳануз кўриб чиқаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG