Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2021, Тошкент вақти: 10:55

Бир неча маҳкум сил касалига чалиниши ортидан Навальний колония шифохонасига кўчирилди


Навальнийнинг маълум қилишича, шифокорлар унда “кучли йўтал” ва 38.1 даража ҳарорат борлигини аниқлаган.

Кремлнинг қамоқдаги танқидчиси Алексей Навальний ҳарорат кўтарилиши ва йўталдан шикоят қилгач, касалхонага ўтказилди, дея хабар берди “Известия” нашри.

5 апрель куни эрталаб Навальний “Instagram”да пост қолдириб, камерадаги маҳбусларнинг учдан бири силга чалинганликда гумон қилиниб, касалхонага юборилганини айтди.

Навальнийнинг маълум қилишича, шифокорлар унда “кучли йўтал” ва 38.1 даража ҳарорат борлигини аниқлаган.

Президент Путиннинг 44 ёшли ашаддий танқидчиси ҳозирда Москвадан 100 км нарида жойлашган 2‑Ахлоқ тузатиш колонияси касалхонасида.

Москвада Навальнийнинг юзлаб тарафдори қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00

Навальнийнинг айтишича, у ётган камерада 15 нафар маҳбус бор, улардан учтаси силда гумон қилиниб касалхонага ётқизилган.

5 апрелдаги постида Навальнийнинг айтишича, у ётган камерадагиларга яхши овқат берилмайди – елимсифат бўтқа ва музлаган картошка. У ҳозир яхшироқ шароит яратиб беришларини талаб қилиб, очлик эълон қилган.

Овқатнинг сифатсизлиги ва вазн йўқотилиши иммун тизимининг силга қаршилигини заифлаштиради.

Навальний аввалроқ кучли бел ва оёқ оғриғидан, шунингдек, қўриқчилар уйқу бермаётганидан шикоят қилган эди.

Навальний давлатга қарашли ОАВлар унинг жуда яхши шароитда яшаётгани ҳақидаги берган охирги янгиликларини танқид қилди.

У бу ОАВлар мухбирларини бу камераларда сил касаллар билан бир кеча туришга таклиф қилди.

Навалний январь ойида Германиядан қайтганда шартли қамоқ шартларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Аксил‑коррупция курашчиси асабни фалажловчи моддадан заҳарлангач, Берлинда бир неча ой даволаниб қайтган эди.

Навальний Россия Федерал хавфсизлик хизматини ўзига қарши суиқасд уюштиришда айблайди.

Москва суди февраль ойида уни шартли қамоқ шартларини бузганликда айбдор деб топди, мухолифатчининг ўзи эса буни сиёсий сабаблар билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG