Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

Бишкекда бошлиқ қўл остидаги милиционерни, Ўшда милиционер бошлиғини калтаклади


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги биноси.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги биноси.

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман Ички ишлар бошқармасининг экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими бошлиғи қўл остидаги ходимини калтаклади. 26 июнда маълум қилинишича, калтакланган милиционер оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган. Унинг бош суяги ва бурни синган, қулоғи айрилган.

Бишкекда бошлиқ қўл остидаги милиционерни, Ўшда милиционер бошлиғини калтаклади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00

Ўшда эса 3 июнь куни вилоят Жиноят қидирув милицияси ходими ўз бошлиғини калтаклаган. Калтакланган милиция полковниги енгил тан жароҳатлари олгани айтилмоқда.

Ҳар икки воқеа нима сабадан юз бергани, жанжал нимадан келиб чиққани хабар қилинмади. Бу воқеалар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

-Бундай воқеаларга албатта чора кўрамиз. Суриштирув ишлари натижасини жамоатчиликка етказамиз. Бу воқеалар бугунги жамиятимизда юзага келган кўринишларнинг милицияда ҳам акс этаётгани белгисидир,- деди ички ишлар вазири ўринбосари Алмаз Ўрўзалиев.

Бош вазирнинг хавфсизлик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Абдраҳман Маматалиев эса бу воқеаларни кучишлатар органларга давлат назоратининг сусайиб кетгани билан боғлайди:

-Бу воқеаларнинг ҳаммаси Ички ишлар вазирлигида тартиб-интизомнинг бузилгани, давлат назорати ва ислоҳотларнинг йўқлиги билан изоҳланади, -деди Абдраҳман Маматалиев.

Бундан ташқари Қирғизистонда милиция ходимларининг пора билан қўлга олиниши ҳолатлари ҳам мунтазам кузатилади. Масалан, 26 июнь куни Ички ишлар вазирлигининг бош тергов бошқармаси бўлим бошлиғи ва унинг қўл остидаги терговчи 5 минг доллар пора олаётганда ушланган.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, президент Сўўрўнбай Жээнбеков 27 июнда парламентда қилган чиқишида, Ички ишлар вазиридан тезкор ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилди.

-Милиция ходимлари 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб янгича тартибда ва замон талабларига амал қилган равишда фаолият юритиши шарт,- деди президент.

Бироқ қирғизистонликлар сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва матбуотда милиционерларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларга гувоҳ бўлишмоқда.

Бу масалада ижтимоий тармоқларда фикр қолдираётган кўпчилик фойдаланувчилар бундай вазиятда ҳуқуқ-тартибот органларида ўтказилиши кутилаётган тезкор ислоҳотлар самарали бўлишига кўп ҳам ишонишмаяпти.

XS
SM
MD
LG