Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:08

Журналист Давлат Назарни босиб ўлдирган ҳайдовчи устидан ҳукм ўқилди. У 3 йилга озодликдан чекланди


Хоразмлик журналист Давлат Назар ўтган йилнинг 6 ноябрида машина уриб кетиши оқибатида ўлганди.
Хоразмлик журналист Давлат Назар ўтган йилнинг 6 ноябрида машина уриб кетиши оқибатида ўлганди.

19 февралда Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов)ни машинасида уриб ўлдирган ҳайдовчи Умидбек Сапаровга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Шунингдек, суд Сапаровни 1,5 йил давомида машина ҳайдаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилди.

Адвокат Шерзод Қурбоновга кўра, судья судланувчи Сапаровга нисбатан енгил жазо тайинлар экан, унинг Давлат Назар оиласига моддий ёрдам берганини инобатга олган.

Хоразмдаги оғриқли мавзуларни ёритиб келган журналист Давлат Назар 6 ноябрь оқшомида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

48 яшар Давлат Назар кейинги икки йил ичида танқидий қарашлари сабаб бир неча бор ҳибсга олинган.

Озодлик билан яқин ҳамкорлик қилиб келган Давлат Назар кейинги пайтда мунтазам кузатувда экани ҳақида айтганди.

Суд ҳукми

19 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида ўтган йилнинг 6 ноябрида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган журналист Давлат Назар иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Уч ойдан буён ҳибсда ушлаб турилган ҳайдовчи - журналистни уриб кетган машина эгаси 41 яшар Умидбек Сапаров суд залида озод қилинди.

Бу ҳақда Сапаровнинг адвокати Шерзод Қурбонов Озодликка маълум қилди:

- Сапаров Умидбекнинг бугун суди бўлди. У ҳибсда ушлаб турилганди. Судда Давлатназарнинг турмуш ўртоғи Ленинза Алиева “судланувчи Сапаров унга ҳақиқатан пул ҳаражатларини тўлаб берганини айтиб, унинг икки ёш боласи бор экан, шунинг учун бу йигитни қамаманг, бу йигит озодликка чиқиб, менинг болаларим оёққа туришига ёрдам берсин, унинг қамоқда ўтирганидан менга ҳеч қандай наф йўқ”, деб ариза берди. Шундан кейин суд Сапаровга уч йил озодликдан чеклаш жазосини тайинлаб, қамоқдан чиқарди бугун. Яна суд Сапаровни 1 йилу олти ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Ўзбекистон қонунларига кўра, озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Ҳибс ва қамоқлар

Хоразмдаги оғриқли мавзуларни ёритиб келган журналист Давлат Назар 6 ноябрь оқшомида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Давлат Назар тахаллуси билан ижод қилган қўшкўпирлик 48 яшар Давлатназар Рўзметов олдин “Ёшлар овози” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири бўлган.

Кейинчалик у “Хоразм ёшлари” газетасида фаолият юритди.

Сўнгги пайтда у "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси​ мухбири сифатида фаолият юритган.

У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан ҳам машҳур эди.

Давлат Назар Ўзбекистон ҳаëтида мухим бўлган воқеа яъни Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидаги уйи бузилганлар намойиши ҳақида Озодликка маълумотларни етказгани ортидан муаммоларга дуч келгани маълум.

Ўлимидан олдин у блогер Шабнам Оллошукурованинг руҳий диспансерга жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотларни тарқатгани ортидан тазйиққа учрагани ҳақида Озодликка айтганди:

"Ҳозиргина АҚШ элчихонаси сиёсий масалалар бўйича биринчи котиби Рейчел Вульф хоним билан учрашдик. Учрашув жараёнида дипломат хоним билан Ўзбекистонда сўз эркинлиги, демократик жараённинг ривожланиши,инсон ҳуқуқлари ҳамда журналист ва блогерларга айрим орган ва ташкилотлар томонидан бўлаётган босимлар, таъқиблар хусусида, жумладан, ўзимга бўлаётган таъқиблар ҳамда мажбурий тарзда руҳий касалликлар шифохонасида сақланаётган Нафосат Оллашукурова хусусида суҳбатлашдик", дея хабар йўллаганди Давлат Назар ўлимидан бир неча кун аввал.

Давлат Назар танқидий мақолалари ва мухолиф қарашлари сабаб кейинги икки йил ичида бир неча бор қамоққа ташланди.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни пахтада мажбурий меҳнат масаласини ёритиб келган Давлат Назар ҳибсга олиниб, Урганч милиция бўлинмасида беш соат ушлаб турилгач қўйиб юборилди.​

Ўтган йилнинг 29 октябрь куни "Хоразм ёшлари" газетаси муҳаррирининг ўринбосари сифатида ишлаётган пайтида Давлат Назар пахтага оид йиғилишни ёритмоқчи бўлгани учун ҳибсга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлигининг пахта бўйича йиғилишини видеотасвирга олаётган пайтда олиб кетилган Давлат Назарни суд майда безориликда айблаб, 7 суткага қамади.

Ўша пайтда журналист Давлат Назар милиция ходимлари уни калтаклаб, мажбуран иқрорнома ёздириб олишгани ҳақида гапирганди.

Журналистни хотирлаб: Бошпанасиз оила, ота изидан кетмоқчи болалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:03 0:00

XS
SM
MD
LG