Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2021, Тошкент вақти: 19:07

"Ёлғон ва пропаганда устаси". Кремль тарғиботчиси Дмитрий Киселев Тошкентга келди


Киселев Европа Иттифоқи 2014 йилда  Россияга нисбатан  Қрим аннексиясига жавобан  киритган жазо чоралари рўйхатида.

3 май – Халқаро матбуот куни Тошкентда Россия ОАВ вакиллари иштирокида медиафорум ўтмоқда.

Ўзбекистон Миллий электрон ОАВ (НАЭСМИ) матбуот хизмати хабарида айтилишича, тадбир давомида россиялик журналистлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади. Хусусан, россиялик телебошловчи Дмитрий Киселев Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат телеканаллари ахборот-таҳлил дастурлари бошловчилари учун мастер-класс ўтиши режаланган.

Дмитрий Киселев давлат назоратидаги Россия телеканалларининг бош тарғиботчиси сифатида танилган.

У Кремль томонидан молияланадиган “Россия сегодня” агентлиги директори ҳамда ВГТРК давлат телеканали директорининг ўринбосаридир.

Киселевнинг ўзи раҳбари бўлган Спутник нашри унинг “сўз эркинлиги Ўзбекистон учун охирги беш йилнинг натижаси” экани ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

У Тошкентдаги медиафорумдаги чиқишида сўз эркинлиги президент Шавкат Мирзиёевнинг хизмати эканини таъкидлаган.

“Бизнинг мақсадларимиз муштарак. Бу умумий цивилизациямизни бузилишдан асраб қолиш. Афсуски, бугун савол худди шундай қўйилмоқда. Биз буни Ироқ ва Ливия мисолида кўряпмиз. Сурияда ҳозир вазият мураккаб. Бизнинг цивилизациямиз тинч тараққий этиши учун бирлашишимиз керак”, деб айтган Киселев.

Киселев Европа Иттифоқи 2014 йилда Россияга нисбатан Қрим аннексиясига жавобан киритган жазо чоралари рўйхатида.

У шунингдек, Украина шарқидаги урушда эгаллаган мавқеи учун Украина ҳукуматининг санкициялар рўйхатига ҳам киритилган.

Бундан ташқари, Молдова, Канада ва Швейцария ҳам Киселевнинг мамлакатга киришини тақиқлаган.

Болтиқбўйи давлатларида у раҳбари бўлган “Россия сегодня” таркибидаги Спутник агентлиги фаолиятига тақиқ қўйилган, унинг вебсайтлари блокланган.

"Ёлғон ва пропаганда устаси"

Дмитрий Киселевнинг Тошкентга ташрифи Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар эътиборидан четда қолди. Ташрифга эътибор қаратган блогер Отабек Бакиров Киселевни "Геббельсдан ҳам ўтадиган пропагандачи” деб атади.

“Форумда ёлғон ва пропагандада ҳатто фашист Геббельсни ортда қолдирадиган Дмитрий Киселев ҳам маҳорат дарслари билан иштирок этиши айтилмоқда.

Россиянинг империяча сиёсати, босқинчилиги, журналист ва ўзгача фикрловчи фаолларнинг ўлдирилиши, қамалиши, Путин етовидаги банданинг чексиз ҳокимиятини оқлаб, асослаб беришда Киселевга тенг келадиган ҳозирча йўқ”, деб ёзди Бакиров ўзининг Телеграм – каналида.

Блогер Ўзбекистонда коронавирус чекловлари амал қилаётган ва 1 майдан эътиборан оммавий тадбирлар чекланганига қарамасдан Киселев иштирокидаги медиафорумни ўтказишга рухсат берилганини танқид қилган. “Пропагандачиларга келганда қоидалар ишламай турадими?” деб ёзди блогер.

Киселевнинг Тошкентдаги чиқиши Ўзбекистон пойтахтида Россия иштирокида ўтказилаётган бошқа қатор зиддиятли тадбирлар манзарасида юз бермоқда.

1 май куни россиялик қўиқчила иштирокида Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдонида ўтказилган концерт ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликларнинг кескин танқид ва норозиликларига сабаб бўлди.

Тадбир Москва ҳукумати, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Ӯзбекистон ҳукумати ва Маданият вазирлиги, шунингдек Ӯзбекистондаги Россия Федерацияси элчихонаси ҳамда "Россотрудничество"нинг Ӯзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган. Унда нутқ сӯзлаган РФнинг Ӯзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ғалаба Россия ва Ӯзбекистонни бирлаштиришини айтган.

Тадбирда собиқ СССР байроғи кӯтарилгани акс этган сурат ижтимоий тармоқда кӯплаб ӯзбекистонликларнинг эътирозларига сабаб бӯлди. Тошкент шаҳар ҳокимияти, Маданият вазирлиги ёки бошқа расмийлар тадбир юзасидан изоҳ бергани йӯқ.

XS
SM
MD
LG