Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2021, Тошкент вақти: 04:48

ОАВ: Лукашенко фавқулодда вазиятда президент ваколатларини Хавфсизлик кенгашига беришга тайёр


Ғарбнинг санкциялари ва янги сайлов ўтказиш чақириқлари кучайиб борар экан, Лукашенко тобора кўпроқ Москва қўлловига таянмоқда.

Беларусь давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Александр Лукашенко агар президент вазифасини бажара олмай қолса, президент ваколатларини мамлакат Хавфсизлик кенгашига ўтказиб берадиган фармонни имзолашга ҳозир эканини айтган.

Беларусда ўтган йил август ойидан бери президент сайлови расмий натижаларига қарши оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда. Мазкур натижаларга кўра, Лукашенко олтинчи марта давлат раҳбари дея эълон қилинган.

Ғарб мамлакатлари уни легитим сайланган президент ўлароқ тан олмаганлар. Шу билан бирга, тинч намойишчилар куч билан тарқатилгани ва инсон ҳуқуқлари бузилгани важидан Лукашенко ва унинг атрофидаги қатор мулозимларга нисбатан санкциялар жорий этилган

Танқидчилар Лукашенконинг конституцияга ўзгаришлар киритиш ва сайловлар ўтказиш борасидаги ваъдалари ёлғон эканини айтиб келадилар.

Ғарбнинг санкциялари ва янги сайлов ўтказиш чақириқлари кучайиб борар экан, Лукашенко тобора кўпроқ Москва қўлловига таянмоқда.

Лукашенко 22 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан Москвада учрашган. Учрашув тафсилотлари очиқланмади.

Беларусь Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Лукашенконинг ўзи тайинлаган бўлиб, уларнинг барчаси авторитар президентни қўллайди.

XS
SM
MD
LG