Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 20:35

HRW Боку расмийларини аҳолининг тинч намойишга чиқишига тўсқинлик қилмасликка чақирди


Боку шаҳри, 2019, 19 октябрь

Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Озарбайжон расмийларини дам олиш кунлари тинч норозилик намойишлари давомида қўлга олинган шахсларни озодликка чиқаришга чақирди.

Ташкилот, шунингдек, мамлакат расмийларини полиция ошиқча куч ишлатгани ҳақидаги иддаоларни кўриб чиқишга чақирди.

Ташкилот 22 октябрь куни эълон қилган билдирувда полиция намойишга чиққан тинч аҳоли ва мухолифат фаолларини бир ерга тўплаб, уларни калтаклагани ва полиция машиналари ва автобусларга куч ишлатиб ўтирғизгани айтилади.

HRW ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Гиорги Гогиа:

- Озарбайжон ҳукумати яна бир бор аҳолининг тинч намойишга чиқиш ҳуқуқини менсимаслигини кўрсатди, - деди.

19 октябрь куни Бокуда тақрибан 220 киши норозилик намойишига чиқди, уларнинг 60 нафарини полиция қўлга олди. Қўлга олинганларнинг 42 нафари “огоҳлантирилиб”, қўйиб юборилди, 18 кишининг иши эса маъмурий судга оширилди.

Расмийлар, шунингдек, норозилик акцияси арафасида 10 нафар мухолифатчини қўлга олди.

20 октябрь куни полиция уйдаги зўравонликка қарши намойишга чиққан 50-60 одамни тарқатиб юборган эди. Уларнинг айримлари қўлга олинди, аммо кейинроқ қўйиб юборилди.

Норозилик акциясини "Демократик кучлар миллий кенгаши" гуруҳи уюштирган. Ушбу гуруҳ Озарбайжондаги мухолифат гуруҳларини бирлаштиради. Намойишга расмийлар рухсат бермаган.

Намойишлар арафасида озарбайжонлик суриштирув журналисти Хадича Исмоилова полиция уч метро станциясини ёпиб қўйганини хабар қилди. Шунингдек, Исмоилова шаҳарнинг аксар қисмида Интернет хизмати тўхтатилганини билдирди.

Human Rights Watch ташкилоти Озарбайжон расмийларини тинч намойишга рухсат бермагани учун танқид қилди.

Намойишчилар сиёсий маҳбуслар озод қилиниши ҳамда табиий газ ва электр қуввати нархларини арзонлатишини талаб қилган.

XS
SM
MD
LG