Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:21

OzodTarmoq - Saylov-2019: "Ниманиям ҳал қила олардик?"чи номзодлар дебатида бўлдим...


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Баҳодирхон Элибоев 28 ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

Ҳатмчи партиялар

Шунча йилдан бери "ниманидир ҳал қила оламан", деб яшаб келганим менга далда бўларди. Лекин кеча Фарғонадаги дебатда, "ниманиям ҳал қила олардик?" деган бир тўда партиячилар орасида қолиб кетибман. Ўзининг жамиятда ҳеч ким эканлигига бутун борлиғи билан ишониб, энди бошқаларгаям шу синдромни юқтираётганлардан экан.

Фарғона вилоятдаги блоггерлар борармикин деб хабар ҳам ёздим. Улар ҳам тренддаги гаплар кетидан қувиш билан овора. Нега блоггерларни кутдим? Чунки улар жамиятда беному нишон ўтиб кетмаслиги учун курашувчилардир.Ўзини борлигини, нима учyндир яшаётганини исботлашга урингувчилардир. Шундайлар дебатда кўриниб турса, кетидан аудиторияси ҳам қўшиларди.

Ўзи бор йўғи 3 ой имконият бор сиёсий онгни қитиқлаш учун. Лекин блоггерларимиз ҳам сукут режимини ёқволишгандай. Депутатликка номзод блоггерларимизни айтмаганда қолгани жим.

Буям майли, мен учун ачинарлиси, партиялар вакиллари мамлакат келажагини ўйлаганиям йўқ. Берган саволлар билан ишиям йўқ. Китобий гаплари билан мажбуран келтирилган талабаларни ҳам хуноб қилишди.

"Сизлар 5 йилда шундай ишладиларингки, мамлакатда меҳнат муҳожири кўпайса кўпайдики, камаймади. Мамлакатнинг 8,5 млн аҳолиси мигрантга айланди. Кейинги 5 йилда бу рақам пасаядими ё кўпаядими", деб сўрасанг, биттаси чиқади-да, "биз тўйларни ихчамлаштиришимиз керак" дейди.

"Пулни бекорчи ҳою ҳавасларга сарфлаворяпмиз"миш. "Бу мани пулим, хоҳлаганимдек ишлатаман, турли давлатларга чиқиб кетиш муаммосини қандай ҳал қиласизлар" дейсан, яна "расходни камайтир, пулинг кўпаяди" деб ўтираверади. Лекин у ҳеч қачон "иш йўқ ука, ойликлар кам, тадбиркорлик учун кредитни уч ойлаб овора қилиб кейин бергимиз келса, берамиз, шунақа ишловрсак, кейинги 5 йилда 10 млнга чиқамиз" демайди.

Бошқаси туриб шукр қилишни гапирадими-ей. Яна биттаси жим ўтираверади. Ортиқча гапириб қўймай деб оғзига талқон соволади. Гапирадигани аравани қуруқ олиб қочади. Шулар биз учун эртага ниманидир ҳал қиладими дейсан кейин.

Истеъмол саватчаси ҳақида гапириб кетадимией... Ёки бу барча давлатларда бор дейди. Бир гапни гапирсанг, бошқа давлатлардаям бор дейиш билан нима демоқчи улар? Мани нима ишим бор бошқа давлат билан? Бошқа давлатларда ҳам...лар бор, биздаям бўловрсин деганими бу?

Шу хулосага келдимки, халқнинг сиёсий онгини ривожлантириш керак деб юрарканману, олдин сиёсатчиларимизнинг сиёсий онги ҳақида ўйлашимиз керак экан.

Электоратгаям қойил қолмадим. Вакили берилган саволга тўғри жавоб беряптими ёки олиб қочяптими унга фарқи йўқ. Қий-чув қилиб, қарсак чалса бас. Бир кулгум қистайди, бир хафа бўлиб кетаман.

Бизда бирор сабаб билан уйида Ҳатми Қуръон қилувчилар 5-6 та мулла-имомларни, ёши катталарни чақиришади. Одатда, икки хил таом берилади: суюқ, қуюқ. Қуръон ҳатми шу икки таом ўртасида қилинади. Лекин Ҳатмга келган биронта муллани кўзёшини кўрмадим. Чунки дард уникимас. Унинг вазифаси тиловат қилиб кетиш, миссия шундан иборат.

Нега буни эсладим. Миллатвакилларимиз ҳам икки таом орасидаги Ҳатмга келгандек туюлдилар менга. Уй эгасининг дардини юзаки биладиган, муаммосини юраги тугул жигари билан ҳам ҳис қилолмайдиган ҳатмчилардек... Минг афсус!..

Ўқиганинигиз учун раҳмат!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG