Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2021, Тошкент вақти: 01:24

Пермь университетида содир этилган отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди


Отишмани содир этган шахс ҳарбий кийимда бўлган. Кузатув камерасидаги тасвир.

Россиянинг Пермь шаҳридаги университетда 20 сентябрь куни содир этилган отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам яраланди.

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, 20 сентябрь куни эрталаб Пермь давлат миллий тадқиқот университети талабаси олийгоҳ биноларидан бирига қўлида автомат билан кириб келган ва ўқ ота бошлаган. У ҳарбий киймда бўлган.

Телеграм тармоғида воқеа жойидан олинган видеолар пайдо бўлди. Унда жон сақлаб қолиш учун бино ойналаридан пастга сакраётган одамларни кўриш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги университетда отишмани содир этган шахс ушланганини, у олийгоҳ талабаси эканини билдирди. Бироқ унинг исми сир сақланмоқда.

Расман билдирилишича, отишмани содир этган талаба қўлга олиш пайтида яраланган. "112" телеграм-канали эса ҳужумчи ўлдирилганини ёзмоқда. Baza нашри эса ўз манбаларига таянган ҳолда ҳужумчи талаба яралангани оқибатида ўлганини маълум қилди. Кейинроқ расмийлар ҳам ҳужумчи ўлганини тасдиқлади.

Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин эса “ҳужум қилганлардан бири ўлдирилди”, деб баёнот берди. Айни пайтда ҳужумчи ёлғиз бўлмаган, у шериклари билан биргаликда отишмани уюштирган” деган версия тергов томонидан ўрганилмоқда.

59.ru нашри эса ВКонтакте тармоғида ҳужумни уюштириган бўлиши таҳмин қилинаётган шахс қолдирган ёзувларни топишга муваффақ бўлди. Нашрнинг ёзишича, ҳужумчи 18 ёшли Тимир Бекмансуров бўлиши эҳтимол. У ҳужумга узоқ тайёргарлик кўргани ва қуролга рухсатнома олиш учун қандай ҳаракатлар қилганини ёзиб қолдирган.

XS
SM
MD
LG