Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:58

Женисбек Пиязов: "La Scala саҳнасида куйлаган илк ўзбек бўлганимдан фахрландим"


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист¸ 31 яшар опера қўшиқчиси Женисбек Пиязов Италиянинг Милан шаҳридаги дунëга машҳур La Scala театри саҳнасида куйлаган илк ўзбек бўлди.

Женисбек Пиазов Италиянинг Пезаро шахрида октябрда бошланиб, шу кунларда давом этаëтган бастакор Россини (1792 - 1868) фестивалида иштирок этди ва фестиваль ғолиби сифатида La Scala театри саҳнасида куйлаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Пиязов La Scala саҳнасида куйлаш учун 600 номзод ичидан танлаб олинган тўрт хофиздан бири​ бўлди.

Озодлик билан суҳбатда Женисбек La Scalaдаги чиқишини опера мухлислари олқишлар билан кутиб олганини айтди:

- Опера қўшиқчилари учун шарафли бўлган La Scala саҳнасида Жузеппе Вердининг “Аттила “ операсидаги Аттила ариясини итальян тилида ижро қилдим. Бу саҳнага оëқ қўйиб ария ижро қилган илк ўзбек бўлганимдан фахрландим. Менинг бу чиқишим нафақат менинг балки ўзбек операсининг ютуғидир.

Женишбек Пиазов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:12 0:00
Бевосита линк


Ëш қўшиқчи, шунингдек, Россини уй-музейи балконидан туриб ариялар ижро этган илк ўзбекистонлик сифатида ҳам тарихга кирди.

Бастакор Россини яшаган уй балконидан қўшиқ куйлаш ҳуқуқи дунëда эътироф қилинган опера хофизларига берилади. Пиазовдан олдин бу балкондан туриб афсонавий опера қўшиқчиси италиялик Никола Алаимо (Nicola Alaimo) куйлаган эди.

Озодлик билан суҳбатда Женисбек Пиязов Россини фестивали доирасида La Scala саҳнасида куйлаш учун 600 номзод ичидан танлаб олинган тўрт хофиздан бири бўлганини қувонч билан Озодликка сўзлаб берди:

- Менинг овозим - бас. Бас овоз Италияда ноëб ҳисобланар эди. Пуччини¸ Россини ва Верди операларидан таркиб топган еттита ария ижро қилдим. Ҳакамлар мени шунча одам ичидан ажратиб, La Scalaда қўшиқ айтиш ҳуқуқини олган тўртликка қўшди. Бу худди тушдаги каби бўлди. Дунëга машхур театр саҳнасида юзлаб мухлислар олдида куйлаб, бу тушимми ë ўнгимми деб ўйладим. Мен учун катта шараф бу!

Бастакор Россини мусиқа фестивали 40 йилдан бери Италияда ўтказиб келинади. Фестивалдан мақсад - янги опера овозларини кашф қилиб дунëга таништириш.

La Scala (Teatro alla Scala) — Милан шаҳридаги опера театридир. 1778 йили қурилган. La Scala театри дунë опера маданияти маркази ҳисобланади.

Бу театр саҳнасида қўшиқ ижро этган Женисбек Пиязов шу кунларда Италия опера академиясида таҳсил олаëтгани ва операнинг “она тили” бўлган итальянчани ўрганаëтганини айтди.

Халқ артисти

Ëш бўлишига қарамасдан Қорақалпоғистон халқ артисти¸ "Ниҳол" мукофоти ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонларини олишга улгурган Пиязов Франция¸ Испания¸ Малайзия ва Португалия каби мамлакатларнинг бош саҳналарида куйлашга улгурди.

Шунингдек, Пиязов Муслим Магомаев номидаги иккинчи халқаро мусобақа бош совринини қўлга киритган.

Майсаранинг иши операсидан ария
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк


Марказий Осиëда саҳнага қўйилган илк опера -“Майсаранинг иши” асаридаги Хожи Дарға ариясини ижро қилган Пиязов Ўзбекистонда бир муддат таназзулга юз тутган опера санъатининг яна ривожланишига умид билдирди.

Шарҳларни кўринг (2)

XS
SM
MD
LG