Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2020, Тошкент вақти: 19:59

Таниқли ўзбек рассоми Ғафур Абдураҳмонов оламдан ўтди


Рассом Ғафур Абдураҳмонов

Таниқли ўзбек рассоми Ғафур Абдураҳмонов 21 декабрь куни 83 ëшида Тошкентда оламдан ўтди. Рассом 22 декабрь куни ўзи туғилган Тошкент вилоятидаги Келес шаҳрида дафн қилинди.

Абдураҳмонов Совет раҳбари Сталин ўлимидан кейин мамлакатдаги юмшаш даврида юзага чиққан «шестидесятники» яъни олтмишинчи йиллардаги авангард йўналишда ижод қилган эди.

Абдураҳмоновнинг жанозасида қатнашган рассом Вячеслав Охуновнинг Озодликка айтишича¸ "Ғафур ака ўзбек тасвирий санъати ривожига педагог сифатида энг кўп ҳисса қўшган ва ўз сокин овозига эга улуғ санъаткор" бўлган.

Рассом асарларида оддий қишлоқ манзаралари ортиқча пафос ва ҳиссиëтдан холи тарзда акс этади.

Рассом Гафур Абдурахмоновнинг "Яйловда" деган асари
Рассом Гафур Абдурахмоновнинг "Яйловда" деган асари

Абдураҳмоновнинг 1971 йил чизган ва шу кунда Ўзбекистон давлат музейида сақланаëтган «Оила» композицияси рассомнинг ташриф қоғози сифатида кўрилади.

Рассомнинг "Ўзбекистон манзаралари" туркуми 1978 йилда Бельгиянинг Брюссель шахрида ўтган кўргазмада намойиш қилиниб, Бельгия бадиий академияси олтин медали билан тақдирланган.

1972 йилда Абдурахмонов қўлида тахсил кўрганини айтган хозир АҚШда истиқомат қиладиган таниқли рассом Омон Азизов Озодлик билан суҳбатда¸ ўзбек тасвирий санъати оғир жудоликка учраганлигини таъкидлади.

Рассом яратган Алишер Навоий, Хусайн Бойқаро, Низомий Ганжавий, Бобур, Муқимий, Ойбек, ва Ғафур Ғулом портретлари ўзбек музейларидан ўрин олган.

2005 йили Ўзбекистонда чиқарилган почта маркаларидан Абдураҳмоновнинг "Самарқандда наврўз" номли туркум асарлари жой олган.

Абдурахмонов Беҳзод номидаги (Олдинроқ Островский номидаги) Театр ва рассомчилик институтида узоқ вақт дарс бериб Ўзбекистон ва Марказий Осиëдаги ўнлаб рассомларнинг устози бўлган.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG