Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:06

Россия ИИВ мигрантлар учун ягона рақамли шахсий маълумотлар базасини яратади


Россия полицияси "ноқонуний" мигрантларни ҳибсга олмоқда - 14 октябрь, 2013
Россия полицияси "ноқонуний" мигрантларни ҳибсга олмоқда - 14 октябрь, 2013

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларга давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш имконини берадиган ягона ахборот платформасини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС ИИВ матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Маълумотлар базасида Россиядаги чет элликларнинг рақамли профиллари сақланади. Уларда чет эл фуқаросининг ҳуқуқий ҳолати, унинг биометрик маълумотлари, яшаш ва иш жойи тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Рақамли профиль ёрдамида чет элликлар давлат хизматларини электрон шаклда олиши, меҳнат шартномаси тузиши, таълим олганликларини тасдиқлаши, солиқларни тўлаши ва рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаётгани, мамлакатни тарк этиш зарурлиги тўғрисидаги ахборот бюллетенларини олиши мумкин.

Аввалроқ ТАСС Ички ишлар вазирлиги чет элликлар ва уларнинг иш берувчилари электрон рўйхатдан ўтишини мажбурий қиладиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ундан олдин, ноябрь ойида вазирлик руслар ва чет элликлар учун биометрик маълумотларнинг марказлаштирилган банкини яратиб, у одамни юз тасвирлари ва бармоқ излари билан аниқлашга имкон беришини маълум қилганди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йил январь-февраль ойларида Россияда икки миллионга яқин хорижлик миграция рўйхатига олинган, бу ўтган йил шу давридаги кўрсаткичнинг ярмини ташкил этади.

2020 йилда, ИИВ маълумотларига кўра, Россиядаги мигрантлар сони деярли ярмига – олти миллион уч юз минг кишига камайди, илгари мамлакатда ўртача 9 дан 11 миллионгача муҳожир бўлган.

XS
SM
MD
LG