Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:07

Россия илк маротаба жисмоний шахсларни “хориж агентлари” рўйхатига киритди


Озод Европа-Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳи.
Озод Европа-Озодлик радиосининг Прагадаги қароргоҳи.

Россия Адлия вазирлиги 28 декабрь куни беш журналист ва фаолни “хориж агенти функциясини бажарувчи хориж оммавий ахборот воситаси” реестрига киритди. Мазкур рўйхатга тиркалган шахслар бундан буён фаолияти юзасидан молиявий ҳисоботларни давлат органларига тақдим қилиши шарт бўлади.

“Хориж агенти” рўйхатига киритилган Людмила Савицкая ва Сергей Маркелов Озодлик радиоси рус хизматининг жамоатчи мухбирлари, Денис Камалягин “Псков области” интернет сайтининг муҳаррири ва Озодлик радиоси рус хизматининг муаллифидир. Улардан ташқари рўйхатга таниқли ҳуқуқ фаоли Лев Понамарёв ва Қизил Хоч ходими Дарья Апахончич ҳам киритилган.

Озод Европа-Озодлик радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Дэйзи Синделар Россия ҳукуматининг бу қарорини танқид қилди.

У “Россия “хориж агентлари” деб атаётган профессионал журналистлар мазкур рўйхатга биринчилардан бўлиб киритилгани қоралашга лойиқ амалдир. Озодлик радиоси рус хизматининг “Север.Реалии” лойиҳаси билан ҳамкорлик қилувчи бу ҳамкасбларимиз кўплаб муаммолар – сўз эркинлигидан тортиб маҳаллий органлардаги коррупция ва коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётгани тўғрисидаги масалаларни ёритишга масъулият билан ёндошиб келган”, деб айтди.

Дэйзи Синделарга кўра, Россия Адлия вазирлиги бу ҳаракати билан фактларни эълон қилиш жиноят деб баҳоланишини намойиш қилди.

Аввалроқ Адлия вазирлиги мазкур рўйхатга Озодлик радиоси рус хизмати, “Настояшчее время” телеканали ва Озод Европа-Озодлик радиосига мансуб бўлган қатор бўлинмаларни ҳам киритган эди.

XS
SM
MD
LG