Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2020, Тошкент вақти: 15:46

“Ҳаммаси ўлганлар сонига боғлиқ”: Пандемия Путиннинг баҳорги дабдабасига таҳдид солмоқда


Экспертлар фикрича, Путинни қўллаб-қувватловчилар сони камайиб бораётган пайтда Ғалаба байрамини нишонлаш сиёсий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин, чунки бу байрам унинг обрўсини кўтаришнинг асосий воситасидир.

Россияда коронавирус президент Владимир Путин обрўсини кўтаришнинг асосий воситаси бўлиб келган ҳарбий парад ўтказилишини савол остига қўйди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, ҳозирча парадни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилингани йўқ.

Александр Колотушкин ўзини шарафлашларига қўникиб қолган.

У Иккинчи жаҳон урушининг камсонли ветеранларидан бири сифатида Қизил Армия формасини кийиб, болаларга хотираларини сўзлаб бериш учун мактабларга боради.

Ўтган йил декабрида 93 ёшга тўлган Колотушкин бир ойдан сўнг нацистлар Германияси тор-мор қилинганининг 75 йиллигига бағишлаб Россия ўтказадиган ҳарбий парадни томоша қилиш учун бошқа ветеранлар билан бирга Қизил майдонга бориш умиди билан яшамоқда.

Гарчи ҳукумат ушбу санани нишонлаш учун ҳамма ишни қилаётган бўлса-да, пандемия барча режаларни барбод қилиши мумкин.

Айни пайтда қизи Наталья билан Волгоградда “ўзини яккалаётган”
Колотушкинга байрамга таклиф этиш учун ҳеч ким қўнғироқ қилаётгани йўқ.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 9 май кунги Қизил майдондаги парадда 15 минг ҳарбий хизматчи ҳамда 373 та ҳарбий техника ва учоқ, жамладан, Россия арсеналидаги энг янги қурол-яроғ намуналари қатнашишини маълум қилган эди. Украинадаги воқеалар сабаб Россияга нисбатан Ғарб мамлакатлари санкциялар қўлланаётганига қарамай, унга Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам таклиф этилган.

Ушбу парад бу йил Россия ҳукумати янгиланиши билан боғлиқ сиёсий
мавсумни якунлаши ва бутун Россияни бирлаштириши, яъни 22 апрелда Россия конституциясига президент Владимир Путинга 83 ёшга қадар раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ҳам ўтказилиши керак эди.

Энди плебисцит кечиктирилди, парад ҳам ўтиши даргумон – ҳаммаси кейинга қолдирилди.

Конституцияга киритилажак ўзгартиришларга овоз беришни тарғиб қилувчи плакатларда “аждодлар хотирасини ҳимоя қилиш” баҳона қилиниб, Қизил армия формаларини кийиб олган болалар суратлари бор. 9 май зикр этилган ўзгаришларнинг ҳаммасига улкан якун бўлиши керак эди.

Уруш ветеранлари уйда ўтиришга даъват этилмоқда. “Ўлмас полк” марши бекор қилинди. Бироқ ижтимоий тармоқларда Москва ташқарисида парад репетициясида аскарлар ниқоб киймаган ҳолда қатнашаётганига оид видеолар тарқалди.

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний буни “коронавирус тарқалиши учун қулай жой” деб атади, бироқ Мудофаа вазирлиги аскарларни ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилаётганини билдирди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, ҳозирча парадни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилингани йўқ.

10 апрель ҳолатига Россияда коронавирус юқтирган кишилар сони 12 мингга етиб қолди, 90 дан ошиқ киши ўлгани айтилмоқда.

Экспертлар фикрича, Путинни қўллаб-қувватловчилар сони камайиб бораётган пайтда Ғалаба байрамини нишонлаш сиёсий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин, чунки бу байрам унинг обрўсини кўтаришнинг асосий воситасидир.

Гарчи фикри сўралганларнинг кўпчилиги Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба Россия тарихидаги энг муҳим воқеа бўлиб қолаётганини айтаётган бўлса-да, иқтисодий фаровонлик одамлар наздида биринчи ўринда туради.

Россия ахборот воситалари билдиришича, айни дамда раҳбарият ҳарбий парад ўтказиш бўйича бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда.

Улардан биттаси парадни Иккинчи жаҳон урушида Япония таслим бўлган 2 сентябрга кўчириш бўлса, иккинчиси 9 майда томошабинларсиз ўтказишдир.

Яна бир вариантга кўра, уни 24 июнга, яъни Қизил майдонда диктатор Иосиф Сталин раҳнамолигида бўлиб ўтган ҳақиқий парад кунида ўтказиш режаси ҳам бор.

Колотушкин ўша парадда қатнашган эди.

XS
SM
MD
LG