Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:31

Россия Қирғизистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини янгиламоқчи. Душман ким ўзи?


Қирғизистонга S-300PS зенит-ракета тизимини жойлаштириш мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини бутунлай янгилайди (архив сурати).
Қирғизистонга S-300PS зенит-ракета тизимини жойлаштириш мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини бутунлай янгилайди (архив сурати).

Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков 11 февралда янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россиянинг Қирғизистон шимолида жойлашган ҳарбий базасига юборилишини маълум қилди.

Москва билан Бишкек бир неча йилдан бери ушбу тизимни мамлакат пойтахтидан 40 километрча олисда бўлган Кант ҳарбий базасига жойлаштириш масаласини муҳокама қилиб келмоқда.

Гарчи айрим кишилар айни қадам қўйилиши сабабларига шубҳа билан қараётган бўлса-да, бу Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) ягона ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизимини яратиш йўлидаги мантиқий қадамдир. Эҳтимол, бу иш бошқа минтақавий хафсизлик ташкилоти учун қилинаётгандир.

Қирғизистон МДҲ билан бирга Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) ҳам аъзосидир. Қозоғистон билан Тожикистон ҳам унга аъзо.

2015 йилда Қозоғистон S-300PS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини олган бўлса, 2019 йилда Россиянинг Тожикистонда жойлашган 201-дивизияси ҳам худди шундай тизимга эга бўлди.

Албатта, Қирғизистон Қозоғистон билан Тожикистон ўртасида жойлашганига қарамай, бу масалада ортда қолаётган эди.

Шу пайтгача Қирғизистонда анча эскириб қолган SA-2 ва SA-3 тизимлари мавжуд. SA-2 (яна S-75 Двина ҳам деб аталади) ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш ракетасини ушбу мамлакатга 50-йиллар охирида Совет Иттифоқи жойлаштирган эди. SA-3 тизимларидан (яна S-125 Нева-Печора ҳам деб аталади) 60-йилларда фойдаланилган.

80-йиллардан ишлаб чиқарила бошлаган S-300PS тизими Қирғизистоннинг ҳаводан ҳужумидан мудофаа тизимини жиддий тарзда яхшилайди. Бироқ Россия ҳалигача Қирғизистонга қанақа тизим берилишини очиқламади.

Душман ким?

Лекин Марказий Осиёнинг ушбу қисмида жойлаштирилаётган янги тизим кимга қарши қаратилган, деган савол туғилади.

S-300PS тизими учоқлар ва қанотли ракеталардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Марказий Осиёга хавф, асосан, на учоғи ва на қанотли ракеталари бўлган ватансиз жангариларидандир. Аммо қайд этиш лозимки, Россия яна Кант авиабазасидаги учиш-қўниш йўлагини таъмирламоқчи ва айтишларича, ўша ерга янгиланган Su-25SM3 ҳужумчи учоқларини ва дронларни жойлаштирмоқчи.

Ушбу қуроллар жангариларга қарши кампаниялар ўтказишда асқотиши турган гап.

Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Хитой сингари Марказий Осиёга қўшни мамлакатларнинг илғор ҳарбий учоқлари бор. Бироқ сўнгги учта мамлакат Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) ҳам аъзосидир. Ташкилотга яна Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон ҳам киради. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хитой билан чегарадош.

ШҲТга дастлаб 1996 йилда Хитойга туташ мамлакатлар чегара муаммоларини ҳал этиш ва собиқ СССР-Хитой чегарасидан қўшинларни ва қурол-аслаҳаларни четга олиш учун асос солинган, муаммолар осон ечим топгач, унинг кун тартиби кенгайтирилган эди.

Шунга қарамай, Марказий Осиёнинг Хитой билан чегарадош учала мамлакати ҳам ҳаво ҳужумидагн мудофаа тизимларини янгиламоқда. Бу ШҲТ доирасида ўша вақтда эришилган битимга ҳали ҳам ишонч йўқлигини англатади.

Қизиғи шундаки, Марказий Осиёнинг КХШТга аъзо бўлмаган Туркманистон ва Ўзбекистон сингари мамлакатлари ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Хитойнинг HQ-9 “юза-ҳаво” ракеталарини сотиб олиб янгилади. Улар S-300 нинг Хитойда ишлаб чиқарилган версиясидир.

XS
SM
MD
LG