Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:33

“Самарқанд сити” қурилиши қадимий шаҳарга хавф солмоқда


18 июнь куни олинган бу суратда Самарқанд марказидаги Пушкин кўчасининг чор замонида қурилган 3-уйи акс этган. Бунга яқин Европа услубида қурилган 19-уй эса¸ бутунлай бузиб ташланган.
18 июнь куни олинган бу суратда Самарқанд марказидаги Пушкин кўчасининг чор замонида қурилган 3-уйи акс этган. Бунга яқин Европа услубида қурилган 19-уй эса¸ бутунлай бузиб ташланган.

Самарқанд шаҳрида бошланган кенг кўламли қурилишлар оқибатида ЮНЕСКО тарафидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган бир нечта иморат бузилган. Воқеа жойига бориб кўрган журналист ва санъатшуносларнинг Озодликка айтишича¸ гап ЮНЕСКО тарафидан 2001 йилда “Самарқанд маданиятлар чорраҳаси” деган ном остида қўриқланиши шарт бўлган обидалар рўйхатига киритилган Европа услубидаги бинолар ҳақида кетмоқда.

2001 йилда ЮНЕСКО Самарқандни учта тарихий бўлак билан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритган эди.

Бу “Темурийлар”¸ “Афросиëб” ва “Европа” дея номланган бўлаклар узвий боғланиб¸ ягона қадимий Самарқандни тамсил қилади.

Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Маданий мерос бошқармаси мулозимининг Озодликка 18 июнь куни айтишича¸ шу кунларда Самарқанд шаҳридаги ЮНЕСКО рўйхатига кирган жойларда 27 та ноқонуний қурилиш қилинмоқда; айни рўйхатдаги 83 маданий обида жисмоний ва юридик шахслар тасарруфига қонунсиз ўтказилган.

Пушкин кўчасидаги вандализм

Ўзбекистонлик блоггер Мурод Сарсенов Самарқанднинг “Европа қисми” дея ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Пушкин кўчасида тасвирга олган видеоларни Facebookдаги ўз саҳифасида эълон қилди.

Тасвирларда айни кўчадаги 19-рақамли уй бузулиб, ўрнида котлаван қазилаëтгани акс этади. Тасвирга изоҳ берган Сарсенов¸ котлаван Max Real Stroy Invest ширкати тарафидан қонунга зид равишда амалга оширилганлигини иддао қилади. Блоггерга кўра¸ мазкур ширкат Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган уйни бузиб ўрнига кўп қаватли бино қуришни бошлаган.

Самарқанд шаҳридан Озодликка юборилган видео
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:20 0:00
Бевосита линк

Қонунга зид

Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Маданий мерос бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича¸ Max Real Stroy Invest ширкати 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга зид тарзда бино қурмоқда.

- Бино қурилишидан олдин ширкат керакли ташкилотларга маданий сферага уйғун иморат қуриши ҳақидаги бизнес таклифни бериши керак эди. Бундай бизнес таклиф берилмаган. Пушкин кўчаси 19-уй бузилиши ҳақида керакли инстанцияларт тарафидан келишилмаган. Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш ҳудудида уй қуриб¸ сотмоқчи бўлган бу ширкат барча мавжуд қоидаларни бузди¸ дейди мулозим.

Мулозим: Самарқанддаги обидалар бузилмаган !!!

Озодлик билан 18 июнь куни гаплашган Самарқанд вилоят ҳокимининг ëрдамчиси Ботир Абдуллаев¸ шаҳарда “Самарқанд сити" лойиҳаси доирасида 25 та замонавий меҳмонхона қурилаëтгани ва бу биноларнинг шаҳар қадимий қисмига зарар келтирмаганлигини” иддао қилди:

- Шаҳарнинг қадимий қисми бузилиб¸ ўрнига кўп қаватли замонавий бинолар қурилмоқда¸ деб айтаëтган журналистларнинг гапи унча тўғри эмас. Барча замонавий бинолар махсус комиссия рухсати билан қурилмоқда. Иложи бор қадар¸ қадимий обидаларга зарар берилмаяпти. Журналистлар бошқа бинони расмга олиб¸ бузилди деб янглиш маълумот беришди. Самарқанддаги қурилишлар “Самарқанд сити “ дастури доирасида олиб борилмоқда. “Самарқанд сити” 2019 йил охиригача қуриб битказилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Пастдарғом туманидаги фаоллар йиғилишида Самарқандда замонавий бинолар қурилиши ҳақида кўрсатма берган эди¸ деди маҳаллий мулозим.

Самарқанд вилоят ҳокими ëрдамчиси Ботир Абдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:17 0:00

Мулозим Озодлик мухбирининг “Нега Самарқанднинг Европа қисми деб аталган ҳудудидаги ЮНЕСКО рўйхатига кирган бинолар бузилаëтгани ва 1919 йили қурилган ҳайкалтарошлик композицияси бузилди”¸ деган саволига жавоб бермади.

Мирзиëев “почерки”

Самарқандлик ҳайкалтарош Нурмуҳаммад Қодировнинг Озодлик билан 18 июнь кунги суҳбатда эслашича, Шавкат Мирзиëев вилоят ҳокими бўлган 2001 йилдан то 2003 йилгача ўтган даврда шаҳар марказидаги Европа услубидаги бинолар ва ҳайкалларни ëқтирмаслиги билан танилган:

- ЮНЕСКО Самарқанддаги колониал меъморчиликни ҳам темурийлар даври билан бир қаторда рўйхатга киритди. Пушкин кўчасидаги Николай ғиштидан бўлган қабариқ нақшли бир қаватли европача бинолар бу. Шавкат Миромонович назарида Самарқанд бу Регистон ва Гўри Амир. Умуман бу одам темурийлар услубидан бошқа биноларга ўгай назар билан қарашини яширмаган. Регистонда Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг тўла бўйли гранит ҳайкали бор эди. Қаерга кетди шу ҳайкал - ҳеч ким билмайди. Алишер Навоий билан Абдураҳмон Жомийнинг мармар ҳайкали бор эди Регистонда. Олиб, бошқа жойга кўчиришди. Кейин умуман йўқ бўлиб кетди. Буларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиëев ҳоким бўлган даврда бўлди. Ëзувчи Садридин Айнийнинг колониал меъморлик услубида қурилган уй-музейининг вайрона аҳволга келиши ҳам Шавкат Мирзиëев Самарқандга ҳоким бўлган даврда юз берди. Энди айнан Мирзиëев ташаббуси билан "Самарқанд сити" қурамиз деб шаҳар бетон ва шишадан бўлган китч бинолар билан тўлдирилмоқчи. Бу одамдан Самарқандни ҳимоя қилиш керак - дейди ҳайкалтарош.

Тошкентлик мунаққид Акмал Ризаев 8 май куни Озодлик билан суҳбатда «Мирзиëевнинг Самарқанднинг Европа қисмига антипатияси » махсус тадқиқот талаб қиладиган иш¸ деб таъкидлаган эди.

- Самарқанд марказида австриялик маҳбус архитектор Эдуард Руш томонидан 1919 йилда қурилган композицияси бор эди. Бу асар СССР даврида монументал пластика соҳасининг мамлакатдаги энг ноёб намуналаридан бири дея қадрланиб каталогларга киритилган эди. бУ тарихий монумент бузилишини 2009 йили Бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиëев Тошкентдан махсус келиб амалга ошириб кетди. Монумент тўрт томонида тўрт хил ҳолатда акс эттирилган қулларнинг ҳайкалидан иборат эди. Бир қул изтироб ичида, яна бири уйғонаётган, яна бири умид билан қараган, яна бири эса юзида мардлик акс этган. Постаментдан ўсиб чиққан устун ва унинг устидаги қуббанинг тўрт томонида эса, тўртта болача ҳайкали акс этган, қуббанинг устида эса қўлини кўкка чўзган ва Озодлик тимсоли сифатида келтирилган аёлнинг мардонавор шакли қад кўтарганди. Бу ҳайкал Самарқанд вилоят Маданий ëдгорликлар бошқармаси рўйхатига кирган бўлса ҳам¸ мавжуд қоидага зид тарзда бузиб ташланди¸- дея эслайди мунаққид.

435-сонли қарор

ЮНЕСКО тарафидан 2001 йилда “Самарқанд маданиятлар чорраҳаси” деган ном остида қўриқланиши шарт бўлган обидалар бузилиб ўрнига котлован қазилаëтган бор пайтда Вазирлар Маҳкамаси “ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикасидаги ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 435-сонли қарорни қабул қилди.

Қарорда “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” объекти муҳофазаси кучайтирилиши зарурлиги таъкидланади.

2018 йилнинг 9 июнида қабул қилинган қарорга кўра¸ қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан аввалдан келишилмаган бўлса¸ бундай қурилишлар Умумжаҳон мероси маркази томонидан маъқуллангунга қадар тўхтатилади.

XS
SM
MD
LG