Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:42

Туркманистонда маҳаллий ҳокимиятларга Сапармурод Ниёзовни хотирлаш тақиқланди


Туркманбошини хотирлаш маросимлари ҳар йили 21 декабрда ўтказилар эди.

Туркманистон ҳукуматининг ёпиқ мажлисида мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзовни хотирлаш маросимини фақат Ашхободда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Хроника Туркменистана» нашрининг 23 декабрда ёзишича, 19 декабрь куни ўтган ҳукумат йиғилишида президент маъмурияти ходимлари, бош вазир ўринбосарлари, парламент раиси ва бошқа амалдорлар иштирок этган.

Йиғилишда маҳаллий ҳокимиятларга “Сапармурод Ниёзовни хотирлаш маросимларини ўтказиш тавсия қилинмаслиги” айтилган.

Бундан буён Сапармурод Ниёзовни хотирлаш маросими Ашхободда унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан чекланади.

Вилоятлар, туман ва шаҳарларда Сапармурод Ниёзовни хотирлаш маросимлари анъанавий тарзда ҳар йили 21 декабрь куни ўтказиб келинар эди.

Жорий йилда 21 декабрь куни Сапармурод Ниёзов фақат Ашхободда хотирланди. Туркманистон давлат нашрларининг бу борада тарқатган хабарларидан келиб чиқилса, хотира тадбирида амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирок этмаган.

22 декабрь - якшанба куни давлат телевидениясининг ҳафта якунлари таҳлил қилинган ахборот дастурида ҳам Сапармурод Ниёзов эслангани тўғрисида лавҳа берилмади.

Гурбангули Бердимуҳаммедов 2018 йилда Сапармурод Ниёзов монументи пойига шахсан ўзи гулчамбар қўйган. 2017 йилгача бу тадбир Қипчоқ қишлоғидаги “Туркманбоши Руҳи” масжидида жойлашган Ниёзов мақбараси олдида ўтказилар эди. Шунингдек, 2017 йилда Туркманбоши музейи ҳам ташкил қилинганди.

Сапармурод Ниёзов Туркманистонни 1985 йилдан то ўлимига қадар - 2006 йилгача бошқарган. У ўзини Туркманбоши мақомига кўтарган эди. Туркманистонга Ниёзов шахсига сиғиниш тизими жорий этилганди.

2007 йилдан бошлаб Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз шахсини улуғлаш ва Сапармурод Ниёзов шахсига сиғиниш таъсирини тушириш сиёсатини бошлади. 2008 йилда Ниёзовнинг Ашхобод марказидаги ҳайкали пойтахт чеккасига кўчирилган.

XS
SM
MD
LG