Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2021, Тошкент вақти: 01:35

“Спутник V” билан эмланган Путин ўзини яккалашга ўтди. Атрофидагилар ковид юқтирган - Кремль


Президент Путин Москва ташқарисидаги Ново-Огарёво резиденциясида-22 март, 202

Россия президенти Владимир Путин атрофидагилар орасида коронавирус юқтирганлар аниқлангани сабабли ўзини яккалашга ўтди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.

Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков аниқлик киритишича, Путин соғлом, унинг коронавирусга топширган тести манфий чиққан. Аммо Путиннинг бевосита иштирокида тадбирлар ўтказиш “маълум бир вақтга” тўхтатиб турилади.

Яқинда Путин паралампиадачи спортчилар билан мулоқоти чоғида тез орада карантинга кетиши мумкинлигини эслатиб ўтган эди.

Бироқ шундан сўнг, атиги бир неча дақиқа ўтиб Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков президент шунчаки фикрини “образли” ифодалаганини айтди.

Путин 15 октябрь куни Душанбеда очиладиган КХШТ ва ШҲТ саммитларига келмаслиги аллақачон маълум бўлди. Россия президенти бу тадбирларда масофадан иштирок этади.

Шу йилнинг баҳорида Путин Россияда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланганини эълон қилган эди (кейинроқ у “Спутник V” препаратини назарда тутганини аниқлаштирган). Аммо Путин билан юзма-юз учрашажак одамларни карантинда сақлаш амалиётидан ҳеч қачон воз кечилган эмас.

Кеча оқшом Россия раҳбари Москвада Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

Ўтган баҳорда, эпидемиянинг биринчи тўлқини чоғида Россия президенти бир неча ой оммавий тадбирларда деярли иштирок этмаган, масофадан ишлашга ўтганди. Лекин ўшанда Путиннинг карантинда эканлиги расман қайд этилмаган.

Путинга яқин одамлардан айнан ким коронавирус юқтиргани хабар қилинмаяпти.

19 сентябрь куни Россияда Давлат Думасига сайловлар ўтказилади. Аввалроқ президент овоз беришда иштирок этиш ниятида эканлиги маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG