Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2021, Тошкент вақти: 19:29

Таниқли турколог олим Андрей Кубатинга жисмоний ва руҳий босим бўлгани инкор этилди


Андрей Кубатин қамоқдан чиқарилганидан сўнг коронавирусга чалиниб вафот этган.

Таниқли олим Андрей Кубатинга нисбатан жиноят иши қонун доирасида ўтказилган ва унга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган. Бу ҳақда 13 апрель куни Бош прокуратура расмий баёнот тарқатди.

Баёнотда билдирилишича, айни пайтда марҳум Кубатиннинг опаси Клара Сахарова президентга мурожаат йўллаб, унда 2017 йил 25 мартда укаси Андрей Кубатинга нисбатан ДХХ Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатгани ва дастлабки терговда унга рухий ва жисмоний тазйиқ ўтказганини ёзган.

Сахаровага кўра, Кубатин босимлар остида айбловни тан олишга мажбур бўлган ва 2017 йил 1 декабрда суд ҳукми билан 11 йилга қамалган.

Шунингдек, шикоятда К.Сахарова А.Кубатин 2019 йил 26 сентябрда жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти суди томонидан оқланиб, озодликка чиқарилгани, 2020 йилда эса у «Covid-19» вируси билан касалланиб, 2020 йил 27 октябрь куни вафот этганини таъкидлаб, укасига нисбатан тергов жараёнида руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказган ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўраган.

Бош прокуратура мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 9 февраль куни ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу тергов ҳаракатларида қатнашган ДХХ ходимлари ҳаракатлари қонунийлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилганини билдирган.

“Иш материаларидан маълум бўлишича, А.Кубатин 2017 йилнинг 10 апрелидан 2017 йил 14 сентябрга қадар тергов хибсхонасида сақланган. Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмаган, у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят билан мурожаат қилмаган ва унинг соғлиғи, руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган”,-дейилади расмий баёнотда.

XS
SM
MD
LG