Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:57

Made in Uzbekistan маҳсулотлар тожик бозорини эгалламоқда


Товары Made in Uzbekistan прочно заняли свое место на таджикском рынке
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:19 0:00

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Турк ва Хитой маҳсулотлари билан рақобатлашган ҳолда Тожикистон бозоридан ўз ўрнини эгалламоқда.

Тожикистон Ўзбекистондан кийим-бош, пойабзал, озиқ-овқатдан тортиб техникагача импорт қилади. Кўплаб харидорларнинг айтишича, уларга ўзбек маҳсулотларининг сифати ва нархи маъқул келмоқда.

Тожикистон эса қўшни мамлакатга асосан цемент сотади.

Расмий маълумотга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2018 йилда икки баробар ошган.

Пойтахтдаги “Карвон” бозорида савдо қилувчи тадбиркор Наргис Ҳафизова авваллари Хитой ва Қирғизистондан маҳсулот олиб келарди, аммо сўнги йилларда у ўзининг бизнес-маршрутини ўзгартирди ва Ўзбекистондан хотин-қизлар учун кийим-кечак олиб кела бошлади. «Хитой ва Қирғизистонга нисбатан Ўзбекистон қулай. Авваллари Хитой ва бошқа мамлакатларга боришимга тўғри келарди, йўлга 7-10 кун кетарди. Ўзбекистонга эса 2-3 кунга бориб келаман. Маҳсулотларнинг нарҳи ҳам анча арзон», - дейди тадбиркор аёл.

Унинг сўзларига қараганда, кўпчилик тадбиркорлар Хитой, Туркия ва Қирғизистондан юк олиб келаётганларида қийинчиликлар билан тўқнаш келишади – турли сабабларга кўра улар олиб келаётган маҳсулотлар йўлда ушланиб қолади ва тадбиркорлар ҳафталаб ва ойлаб ўз маҳсулотларини кутишга мажбур бўлишади.

Шуҳрат Салимов «Карвон» бозорида эркаклар учун кийим-бош сотади. Юқори сифатли маҳсулот қидираётганлар учун у Туркия маҳсулотларини таклиф қилади. Шу билан бирга у Ўзбекистон маҳсулотларини ҳам сотади, унинг айтишича, ўзбек маҳсулотларига ҳам талаб юқори.

Тожикистон бозори асосан Хитой, Туркия ва Қирғизистон маҳсулотлари билан тўлдирилган. Бироқ, сўнги йилларда Made in Uzbekistan маҳсулотлари ҳам пайдо бўлди. Аввалига харидорлар бу маҳсулотларга эҳтиёткорлик билан қарашди, кейинчалик эса уларнинг сифати юқорилиги ва арзонлиги уларнинг ишончини қозонди. «Аввалига биз бу маҳсулотлар Ўзбекистонники десак харидорлар қайрилиб ҳам қарамай нари кетишарди. Кейинчалик улар ўзбек маҳсулотлари сифатига ишонишди ва ҳозир бу маҳсулотларга талаб юқори», - дейди аёллар либосини сотувчи Бахтиёр.

Унинг айтишича, маҳаллий тадбиркорлар Душанбе бозорларидаги талабдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон маҳсулотларига буюртма беришмоқда. «Масалан, Туркияда ишлаб чиқарилган аёлларнинг узун кўйлаклари 500-600 сомони туради. Шу каби либосларни Ўзбекистонга ҳам буюртма қиламиз уларники нисбатан арзон, 200 сомони (20 долларга яқин) туради», -дейди суҳбатдош.

Ўзбекистондан пойабзал ҳам олиб келинади. Харидорларнинг айтишларича, Хитой маҳсулотига солиштирганда ўзбек пойабзалларининг сифати анча яхши, аммо Россия ва Туркия пойабзали каби юқори эмас.

Тожикистон-Ўзбекистн ўртасидаги чегаралар очилганидан кейин нафақат икки мамлакат фуқороларининг ўзаро борди-келдиси учун имкониятлар пайдо бўлди, балки ўзаро товар айланмаси ҳам кўпайди. Ҳозир тожик бозорида нафақат ўзбек кийимлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини, балки хонадонлар учун ишлаб чиқарилган маиший техника ва товарларни ҳам учратиш мумкин. Иқтисодчилар, Тожикистон ҳам цемент билан чекланиб қолмасдан, қўшни мамлакатга ўзининг маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтирса яхши бўлишини таъкидлашади.

XS
SM
MD
LG