Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2020, Тошкент вақти: 16:03

Трамп сайлов натижаси сохталаштирилганига оид иддаосини рад этган хавфсизлик расмийсини ишдан бўшатди


Киберхавфсизлик ва давлат тузилмалари хавфсизлиги агентлиги раҳбари Кристофер Кребс, 22 май, 2019 йил, Вашингтон

Дональд Трамп 2020 йилги президент сайловида кенг кўламли қонунбузарлик бўлганига оид унинг даъволарини рад этган киберхавфсизлик бўйича агентлик раҳбарини ишдан бўшатди.

Президент Киберхавфсизлик ва давлат тузилмалари хавфсизлиги агентлиги раҳбари Кристофер Кребсни ишдан бўшатганини 17 ноябрь куни Twitterда эълон қилди.

АҚШ президенти, Кребс раҳбарлик қилган агентликнинг сайловларни ёқлаб эълон қилган сўнгги баёнотини «жуда нотўғри», деб таъкидлади.

Трамп ўз твитида, исбот-далилсиз бир шаклда сайлов давомида «йирик қонунбузарликлар ва фирибгарлик» содир бўлгани, ўликлар овоз бергани, кузатувчилар овоз бериш жойларига киритилмагани ва овоз санаш машиналарида хатоликлар содир бўлганини иддао қилди.

Трамп ўз иддаосини ёзганидан кўп ўтмай, Twitter ширкати унинг твити остида «Сайловдаги фирибгарликлар ҳақидаги ушбу иддаолар баҳслидир» деган изоҳни қўшиб қўйди.

Трамп сайловда ўз рақиби, Демократик партия номзоди Жо Байден ғалаба қозонганини тан олишдан бош тортиб, сайлов натижалари «сохталаштирилгани» тўғрисида далил-исботларга асосланмаган баёнотларни беришда давом этмоқда.

15 ноябрь куни АҚШ президентининг бир неча штатда судга қилган мурожаати қаноатлантирилмади. Шунга қарамай, президент бу натижаларни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилишда давом этишини айтди.

Трамп ўз твитларида овоз бериш натижаларини бекор қилиш йўналишидаги фаолият энди бошланаётгани, бу борада аввал судларда кўриб чиқилган аризалар унинг командаси томонидан берилмаганини билдирди.

15 ноябрь куни Вашингтонга президент Трампнинг ўн минглаб тарафдори унинг сайлов натижалари сохталаштирилгани тўғрисидаги асоссиз даъволарини қўллаб, намойишда чиқди.

Намойишчилар Оқ уйдан Олий суд биносига қараб юрдилар. Тадбир ижтимоий тармоқларда аввалдан овоза қилинган эди. Унда мамлакатнинг турли бурчагидан келган америкаликлар қатнашди.

Трамп эса Twitter тармоғида намойишни матбуот кенг ёритмаётганини иддао қилди.

Ўтган ҳафтада Трампнинг сайловдаги рақиби Байден Жоржия ва Аризона штатларида ғолиб чиқиб, сайлов коллегияларининг 306 овозини қозонгани маълум бўлган эди. Трап эса умумий ҳисобда 232 овоз тўплаган.

Президент сайлови 3 ноябрь куни ўтказилган, аммо якуний натижалар почта орқали овоз берилгани ва сайловга рекорд даражада кўп сайловчилар келгани туфайли кечикди.

Кребс Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлигига (CISA) етакчилик қилаётган эди.

Агентлик 2016 йилги АҚШ президент сайловларига Россия аралашгани ортидан тузилган.

Кребс CISA раҳбари сифатида овоз бериш инфратузилмасини хорижий давлатлар аралашуви ва фирибгарликка қарши ҳимоя қилиш бўйича иш олиб борган юқори лавозимли шахслардан бири эди.

Ўтган ҳафта CISA 2020 йилги сайловлар ҳақида баёнот эълон қилиб, уларни «Америка тарихидаги энг хавфсиз» сайловлар деб атаган эди.

XS
SM
MD
LG