Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 01:51

Хитой уйғурлар сабаб қатор британ фуқаролари ва ширкатларига қарши санкция жорий қилди


Буюк Британиянинг Хитойдаги элчиси дипломатик норозилик изҳор қилиш учун чақиртирилган.

26 март куни Хитой Буюк Британияда фаолият юритувчи қатор жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкция эълон қилди. Бунга расмий Лондон Шинжон минтақасида уйғурлар ҳуқуқлари топталаётгани учун Хитой расмийларига қарши санкция жорий қилган давлатлар сафига қўшилгани туртки бўлди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилиб, ғарб давлатлари «ёлғон ва дезинформацияга» таянган ҳолда бундай чора кўраётганини иддао қилди. Баёнотга кўра, Буюк Британиянинг Хитойдаги элчиси дипломатик норозилик изҳор қилиш учун чақиртирилган.

Хитой санкция жорий қилган шахслар ва гуруҳларга Хитой ҳудудига ташриф буюриш ҳамда Хитой фуқаролари ва муассасалари билан молиявий операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Савдо можаролари, Гонконг демократия ҳаракати кескин бостирилгани ҳамда Шинжонда этник уйғурлар геноцид қилинаётгани туфайли ғарб мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги муносабатлар совиб кетган.

Хитой 2017 йилдан бери Шинжон–Уйғур мухториятида 1 миллиондан ортиқ уйғурни «қайта тарбиялаш лагерлари»да сақлаётгани учун халқаро жамоатчиликнинг кескин танқидига ва тобора ошиб бораётган санкцияларга дучор бўлмоқда.

Москвада Хитойнинг Шинжондаги сиёсатига қарши пикетлар ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

XS
SM
MD
LG