Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:08

Эрдўғон ўқиган шеър Эрон эътирозига сабаб бўлди


 Бокуда Эрдўғон иштирокида Тоғли Қорабоғдаги ғалаба шарафига парад ўтказилди.
Бокуда Эрдўғон иштирокида Тоғли Қорабоғдаги ғалаба шарафига парад ўтказилди.

11 декабрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрондаги Туркия элчисини чақиртириб, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Озарбайжонга ташрифи чоғида айтган сўзлари юзасидан норозилик изҳор қилди.

Вазирлик матбуот котиби Саид Хатибзоданинг айтишича, Эрдўғон Озарбайжон пойтахти Бокуда «ножўя» сўзларни айтгани учун Туркия элчиси Деря Орс чақиртирилган.

«Туркия элчисига ҳудудий даъволар, урушга ундаш ва экспансиячи империялар даври тугагани тўғрисида тушунтирилди», деб маълум қилди вазирлик ўз сайтида.

Сайтда эълон қилинган баённомада «Эрон ўз ҳудудий яхлитлигига ҳеч ким аралашишига йўл қўймайди», дейилади.

Эрдўғон 10 декабрь куни Арманистон билан ҳарбий можарода Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми ва унга туташ туманлар устидан назоратни қайта тиклаганини нишонлаш учун Бокуда ўтказилган парадда қатнашди.

У ерда Туркия президенти нутқ сўзлаб, эронлик озарбайжон шоир XIX асрда Озарбайжон ҳудуди Россия ва Эрон ўртасида бўлингани ҳақида ёзган шеърдан парча ўқиди.

Туркия Озарбайжоннинг яқин ҳамкори бўлиб, жорий йилда Арманистон билан содир бўлган урушда Бокуга яқиндан кўмаклашди.

Эроннинг уч шимоли-ғарбий вилоятида асосан этник озарбайжонлар яшайди. Теҳрон минтақадаги сепаратизм кайфиятидан хавотирда.

Озарбайжонлар турк тилига жуда ўхшаш тилда сўзлашадилар, аммо уларнинг аксарияти Эроннинг асосий халқи сингари шиа мусулмонлардир.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Twitterда «Эрдўғон Бокуда ғараз ният билан ўқиган шеър аслида Эрондан ҳудудлар куч билан ажратиб олингани ҳақида эканидан хабардор эмас», деб ёзди.

Эроннинг ISNA давлат ахборот агентлиги эълон қилган мақолада эса Эрдўғон ўқиган шеър «пантуркизмнинг сепаратист белгиларидан бири» экани эътироф этилди.

Бу орада Anadolu ахборот агентлиги Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Эроннинг Анқарадаги элчисини чақириб, Теҳроннинг Эрдўғон ҳақидаги даъволарига эътироз билдирганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG