Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Ўзбекистонда қийноқ қурбонларига товон тўлаш тизими жорий қилинади


Мирзиёев "Қийноқ қурбонларини қўллаш халқаро куни”да қийноқларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги янги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда Омбудсман ҳузурида қийноқларни аниқлаш бўйича гуруҳ ташкил этилади.

Эндиликда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарни компенсация қилиш тизими ҳам йўлга қўйилади.

БМТ 1997 йили 26 июнни “Қийноқ қурбонларини қўллаш халқаро куни” дея эълон қилган.

1984 йили қабул қилинган “Қийноқларга қарши конвенция”га қўра, қийноқ қўллаш ҳар қандай шароитда ноқонуний ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳам ушбу конвенцияга қўшилган ва ўз аҳолисини қийноқ жиноятларидан ҳимоя қилиш мажбуриятига эга.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, мамлакатда қийноқ қўллаш ҳолатлари давом этяпти, бироқ ҳукумат бу муаммога эътибор қаратишни бошлаган:

- Муттасил равишда қийноқлар давом этган. Турли тизимларда, жумладан, қамоқхоналарда, тергов изоляторларида сўнгги 30 йилда муттасил қийноқ қўллаш давом этиб келган. Илгарилари қийноқлар кўлами жуда катта эди, айниқса қамоқхоналарда. Ҳозир бу камайган. Биз буни ўзимиз мониторинг қилиб келяпмиз. Лекин тергов даврида қийноқ қўллаш ҳолати кўпайди. Энди бу албатта сўз эркинлиги билан ҳам боғлиқ яъни оммавий ахборот воситаларида кенгроқ ёритилмоқда. Асосийси қийноқ тан олинмоқда.

Ташанов билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:32 0:00
Бевосита линк

Ташановга кўра, Ўзбекистонда қийноққа учраган шахсларни қўллаб-қувватлаш механизми шаклланмаган:

- Қийноқ қурбонларига товон пули тўлаш, уларнинг зарарларини қай тартибда қоплаш, унинг соғлиги, мулкий зарарлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қонунчилигимизда аниқ бир механизмлар йўқ. Мен шу пайтгача қийноқ қурбонларининг товон пули олганига дуч келмаганман. Лекин шу бўйича кейинги пайтда парламент ва демократик институтлар қонун ҳужжатларини такомиллаштириш устида иш олиб боришяпти.

Президентнинг янги қарорига кўра, эндиликда ушбу камчиликни бартараф этиш кўзда тутилган.

Уч ой муддатда қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

Жорий йил 1 декабрига қадар Ўзбекистон Жиноят кодексидаги қийноққа солиш учун жавобгарлик белгиловчи нормалар БМТнинг «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси» (Нью-Йорк, 1984 йил 10 декабрь) талабларига мувофиқлаштирилади.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Омбудсман томонидан ҳар йили 15 мартга қадар Олий Мажлис палаталарига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза тақдим этади ва ушбу маърузалар матбуотда эълон қилади.

Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

"Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган". Мирзиёевнинг VIP маҳкумлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:30 0:00

XS
SM
MD
LG