Линклар

Шошилинч хабар
05 август 2021, Тошкент вақти: 00:44

Қирғизистонда коронавируснинг учинчи тўлқини. Икки ҳафтада юзга яқин бемор вафот этди


Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар умумий сони 111 990 кишига етди.

Қирғизистон коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқинини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги маълум қилди. Бишкек ва Ўш шаҳрида вирусга чалинган беморлар сони уч баробар кўпайди ва бу шаҳарлар “қизил зонага” киритилди. Сўнгги икки ҳафтада юзга яқин одам вафот этди.

Коронавирусга қарши республика штабининг билдиришича, 16 июнь куни коронавирусдан етти киши вафот этди. Вафот этган беморларнинг икки нафари Бишкекда, икки нафари Жалолобод, икки нафари Ўш ва Чуйда. Бу билан мамлакат бўйича коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1912 кишига етди.

Сўнгги бир кунда вирус яна 647 кишидан топилган. Уларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида - 257 киши, Ўш вилоятида -120 киши ва Ўш шаҳрида -118 киши.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар умумий сони 111 990 кишига етди. Ҳозирда касалхоналарда 2145 бемор, уйларида эса 3320 бемор даволанаяпти.

Вазият оғирлашгани сабабли Ўш шаҳрида 1 июлга қадар тўй-марака, маданий ва спорт тадбирлари тўхтатилди.

Бишкек шаҳар вице-мэри Виктория Мазгачева Бишкекда кафе-ресторан, кинотеатр, болалар майдончалари каби одамлар кўп йиғилувчи жойларнинг 50 фоизинигина тўлдириш бўйича ўтган йили жорий қилинган чоралар бажарилишини кучайтириш бўйича қарор қабул қилинганини билдирди.

Мазгачеванинг маълум қилишича, Бишкек шаҳрида оммавий йиғилишларга қўйилган чекловлар бекор қилинмаган. Улар ҳали ҳам кучида. Рейдлар кучайтирилди. Қоидалар бажарилишини назорат қилиб турувчи мобил гуруҳлар сони кўпайтирилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари Жалалиддин Рахматуллаев, мамлакатда 35 стационар очилиб, у ердаги 3,5 мининг ётоқ жойининг учдан бири бўшлигини айтди. Унга кўра, қизил зоналарда мингга яқин медицина ҳодимлари ишламоқда яна ўн минга яқин медицина ходими захирада турибди.

“Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва дори-дармон депортаментида уч юз қирқ миллион сўмлик захира дори-дармонларимиз бор. Ҳар бир касалхонада 2,5-3 ойлик захирамиз бор”,- деди Жалалиддин Рахматуллаев.

Қирғизистонда илк бор COVID-19 вируси 2020 йилнинг март ойида қайдга олинган. Энг юқори кўрсатгич июль ойига тўғри келиб, вирус кунига 1,5 минг кишига юққан.

Касалликнинг иккинчи тўлқини 2020 йил октябрида бошланиб, кунига 600 одам касалликни юқтириб олгани аниқланган.

Ҳозирда касалликка кунига 400дан 600гача одам чалинмоқда. Ўтган йилнинг мартидан бери вафот этганларнинг умумий сони бир минг тўққиз юз одамдан ошди.

Бироқ мутахассислар расмий статистика ҳақиқий вазиятни кўрсатмаётганини, касал бўлганлар ва вафот этганлар бундан ҳам кўп эканини айтиб келади.

15 июнда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги мамлакатда коронавирус эпидемясининг учинчи тўлқини бошланганини расман маълум қилган.

XS
SM
MD
LG