Линклар

Шошилинч хабар
29 июл 2021, Тошкент вақти: 14:20

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги: Ўшда вертолёт мажбурий қўнишни амалга оширди


Россиянинг МИ-8 МТ ҳарбий вертолётларини Қирғизистонга топшириш маросими - Қирғизистон, 28 ноябрь, 2019

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли МИ-8 МТ вертолёти мажбурий қаттиқ қўнишни амалга оширган. Ҳодиса Ўш вилоятининг Новқат туманида рўй берган.

Вазирлик хабарномасида вертолёт бортида “10 га яқин одам” бўлгани, қурбонлар йўқлиги билдирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши енгил шикастланган бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мудофаа вазирлиги бошқа тафсилотларни хабар қилмаган.

Аввалроқ Ўш вилоятида Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) раиси Қамчибек Ташиевга унинг Чўнг Олой туманига сафарида ҳамроҳлик қилаётган вертолёт қулаб тушгани хабар қилинганди. “Озодлик” қирғиз хизматининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, вертолёт бортида 14 киши бўлган, улардан тўрт нафари енгил тан жароҳати олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Аравон туманининг Кичик Олой қишлоғида юз берган. Вертолёт ҳавода ёниб кетганлиги айтилмоқда. Қирғизистон мудофаа вазирлиги ҳозирча ушбу маълумот бўйича изоҳ берган эмас.

4 июнь куни ДМХҚ раҳбари Ташиев Чўнг Олой туманидаги Унжу-Булак деган жойига келган. Аввалроқ Қирғизистон чегара хизмати 4 июнга ўтар кечаси Тожикистон томони илгари эришилган келишувга хилоф ўлароқ Ўш вилояти, Чўнг Олой туманининг Унжу-Булак деган жойига контейнер ўрнатганини маълум қилган эди. Чегара хизматига кўра, чегарадаги мазкур участканинг мақоми ҳали белгиланмаган.

Тожикистон ДМХҚ Чегара қўшинлари бу баёнотга жавобан, чегара наряди келишилган ҳудудга жойлаштирилганини иддао қилди.

XS
SM
MD
LG