Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:11

Қозоғистон полицияси жанжал қўзғашда айбланаётган ака-ука дунганларни ҳибсга олди


Қозоғистон жанубидаги Жамбул қилоятида рўй берган тўқнашувлар вақтида уйларга ўт қўйилди, камида 11 киши ҳалок бўлди.
Қозоғистон жанубидаги Жамбул қилоятида рўй берган тўқнашувлар вақтида уйларга ўт қўйилди, камида 11 киши ҳалок бўлди.

Жамбул вилояти (Қозоғистон жануби) полицияси уч нафар этник дунган ака-укани ҳибсга олди. Айтилишича, улар қўзғаган муштлашув 11 кишининг умрига зомин бўлган этник тўқнашувларни келтириб чиқарган.

Мамлакат бош прокуратураси 18 февралда уч ака-ука Воингуй полицияга ҳужум қилганликда айбланаётгани тўғрисида хабар қилди. Улар иши Қўрдай туман судига оширилди.

Прокуратурага кўра, полиция ходимлари 7 февралда Сўртўбе қишлоғида ака-укалардан бири ҳайдаб кетаётган автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобилнинг давлат рўйхатидан ўтган ҳужжатлари бўлмагани учун унга полиция участкасига бориш тайинланган.

Лекин ҳокимият идоралари вакиллари айтишича, у бундай қилмаган ва икки ака-укаси бўлган хусусий уйга қочиб кирган.

- Уч ака-ука уйдан югуриб чиқиб, полиция ходимларига ҳужум қилган, дейди Бош прокуратура вакили.

Тўқнашувлар чоғида олинган видеотасвирда қуролсиз ака-укалар полиция ходимларини, уларни ушламоқчи бўлганда, урмоқчи бўлгани акс этган.

Видеони ижтимоий тармоқларга қўйган гувоҳлар воқеани турли уловлардаги икки гуруҳ ўртасида 7 февралда йўлда рўй берган муштлашувдан келиб чиққан деб айтмоқда.

Қозоғистон ҳокимият идоралари олдинроқ йўлдаги қаттиқ муштлашув маҳаллий қозоқлар билан кам сонли дунган этник гуруҳига мансуб Қозоғистон ватандошлари ўртасида катта зўравонликка айланиб кетганини билдирган эди. Дунганлар асли хитой миллатига мансуб мусулмонлардир.

Сўртўбе, Масанчи, Ауқатти ва Булан-Батир қишлоқларида рўй берган даҳшатли тўқнашувлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб қишилар, жумладан, полиция ходимлари яраланди.

Этник тўқнашувлар оқибатида 30 дан ошиқ уй, 19 та дўкон ва 47 та улов йўқ қилинди ёки жиддий шикастланди.

20 мингдан ошиқ киши – аксарияти дунганлар – тўқнашувларо авж олган пайт қишлоқларидан қочиб чиқди.

Уларнинг кўпчилиги Марказий Осиёнинг кўпчилик этник дунганлар истиқомат қиладиган қўшни Қирғизистоннинг Чуй вилоятига бориб қолди.

Қозоғистон ҳукумати вакиллари орадан бир неча кун ўтиб, уйидан қочиб кетган дунганларининг аксарияти мамлакатга қайтганини маълум қилди.

Ҳозирги кунда дунганларнинг қанчаси Қирғизистонда қолаётгани маълум эмас.

Тўқнашувлар содир бўлгани ортидан Қозоғистон марказий ҳукумати Жамбул вилояти амалдорлари, жумладан, маҳалилй полиция раҳбарини ишдан бўшатди.

Хуэйлар ҳам деб аталадиган дунганлар сунний мусулмонлар бўлиб, хитой тилида сўзлашади ҳам тилида араб, форс ва турк тиллардан ўзлашган сўзларни ишлатади.

Улар XIX аср охирида Россия империясига қарашли Марказий Осиёга қочиб ўтган. Бунга Хитой ҳукумати 1862-77 йилларда рўй берган Дунган қўзғолонини шафқатсизларча бостиргани сабаб бўлган эди.

Собиқ совет руспубликаларида яшаётган жами дунганлар сони 120 минг кишига яқин. Кўпчилиги Қирғизистон шимолидаги Чуй вилояти ва Қозоғистоннинг унга қўшни Жамбул вилоятида истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG