Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 01:04

Мирзиёев хавфсизлик хизмати уни “обрўсизлантирувчи ахборотлар”дан ҳам ҳимоя қилади


Янги қонун президент Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга сайланишга тайёргарлик кўраётган паллада имзоланган.
Янги қонун президент Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга сайланишга тайёргарлик кўраётган паллада имзоланган.

Ўзбекистонда президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги янги қонун мамлакатда сўз эркинлигини чеклаши борасида хавотирлар билдирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 6 июль куни имзолаган ва шу санадан кучга кирган қонун билан Президент давлат хавфсизлик хизмати - ПДХХ 40 дан ортиқ тоифадаги ваколатларга эга бўлмоқда.

Жумладан, янги қонунга мувофиқ, президент хавфсизлик хизматига қўриқланадиган шахслар, яъни давлат раҳбари ва оиласи шаъни, қадр қимматига путур етказувчи, уларни камситувчи, шунингдек сиёсий фаолиятини обрўсизлантирувчи ахборот материаллари тарқатилишини аниқлаш ва унга чек қўйиш ваколати ҳам берилган.

Қонунга мувофиқ, Президент давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг шаъни, ижтимоий-сиёсий фаолиятини обрўсизлантирувчи ахборотлар юзасидан прокуратура ва суд органларига ариза киритиши мумкин.

Президентни ҳимоя қилувчи қонун ишга тушди. Жавобгарликка тортилган биринчи шахс ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:34 0:00

Ўзбекистонлик блогер Тоҳир Собиров фикрича, қонун шубҳасиз сўз эркинлиги ва мухолиф фикр учун таҳдиддир.

“Бу ерда танқид ҳам президентни обрўсизлантириш сифатида малакаланиши мумкин. Ёки кимдир тармоқда ўтириб президент ёки қизи, куёвлари ҳақда бирон нарса ёзса, бу ҳам обрўсизлантириш деб қаралиши, ёзган одам таъқибга учраши мумкин. Чунки қонунда президент ва оиласини камситиш, обрўсизлантириш, деганда айнан нима назарда тутилиши ҳақида аниқ ёзилмаган”, - дейди блогер.

Францияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам хавотирларга қўшилади.

Раббимов фикрича, ўзбек жамиятида сўз эркинлигига ёндашув юмшаган, аммо танқиддан қўрқув буткул йўқолган эмас.

“Бу ерда танқид ва ҳақорат, шахсиятга тегиш-булар орасида чегарани аниқ қўйиш керак. Ҳар қандай жамиятда танқид, танқидий фикр, ўзгача фикр сўз эркинлиги сифатида қаралади. Масалан, Францияда иккита йирик ҳажвий журнал чиқади. Энг кўп ҳажв қилинувчи шахс Президентдир. Бунга давлат раҳбарини обрўсизлантириш деб қаралмаслиги керак ”, - дейди Раббимов.

Бундан ташқари, янги қонун доирасида ПДХХ қўриқланадиган шахслар билан мулоқот қиладиган шахсларнинг анкета ва бошқа зарур маълумотларини текшириш, қораловчи маълумот олинганда давлат органлари ва бошқа ташкилот ходимларини ишдан четлатиш каби ваколатларга ҳам эга бўлмоқда.

Қонун ПДХХ фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради ва хавфсизлик тизими ваколатларига аниқлик киритади.

Жумладан, хизматга ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ушлаб туриш, қўриқланаётган шахс турган объектда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, заруратга қараб ҳудуддаги радиоалоқа тўлқинларини тўсиб қўйиш, қўриқланадиган шахс ҳаракат йўналишида пиёда ва транспорт ҳаракатини тўхтатиш ва бошқа ҳуқуқлар ҳам берилган.

2018 йилнинг январь ойида ташкил этилган ПДХХ фаолияти шу пайтгача президентнинг ёпиқ қарорлари билан тартибга солиб келинган.

Қонун бўйича ПДХХ Ўзбекистоннинг жорий президенти ва унинг оила- аъзолари, собиқ президент ва унинг бутун ҳаёти давомидаги оила аъзолари;

Янги сайланган президент лавозимига киришгунига қадар президент вазифаларини ҳамда ваколатларини бажарувчи шахс хавфсизлигини қўриқлайди.

Президент давлат хавфсизлик хизмати 2018 йил февраль ойида ташкил этилган.

2019 йил августида Давлат хавфсизлик хизматининг президент, унинг оила- аъзолари, шунингдек хорижий давлатлар раҳбарларини Ўзбекистонга ташрифлари чоғида ҳимоя қилиш бўйича ваколатлари Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилган эди.

Хизмат тўғридан-тўғри президентга бўйсунади ва унга ҳисоб беради.

2020 йил декабрь ойида ушбу хизматга Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Усмонов раҳбар этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG