Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:29

"ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМИЙ ҲАРАКАТИ" – МИШ-МИШЛАР ЁКИ ҲАҚИҚАТ


Марказий Осиё давлатлари расмийлари ўзларининг яқинда қилган чиқишларида Усама бин Ладиннинг Ал-Қаида террорчилик тармоғи ҳамда ўзларини Ўзбекистон исломий ҳаракати деб атаётган жангари гуруҳлар Тожикистонга қуролли ҳуружлар ҳозирлаётганидан ҳавотирланиш билдиришган. Айрим манбалардан олинган маълумотларга кўра, террорчи гуруҳлар Афғонистондаги чегара ҳудудларда қайтадан бирлашишмоқда экан. Сўнгги икки-уч йил давомида Марказий Осиёнинг жанубий сархадларига бир нечта қуролли ҳужумларни уюштириб келган Ўзбекистон исломий ҳаракати жангариларининг бу йил ҳам Тожикистонга ўтиш хавфи бор. Тожикистон чегараларини қўриқлаш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Генерал Нуралишо Назаровнинг Озодлик радиоси мухбирига маълум қилишича, жангари гуруҳларнинг ҳужумларини олдини олиш мақсадида тожик-афғон чегараси бўйлаб қўшинлар юқори даражадаги жанговор шай холатга келтириб қўйилган.
"Жангари гуруҳлар Афғонистоннинг Тожикистонга туташ ҳудудларида тўпланиб қолгани ҳақида разведка маълумотларига эгамиз. Шунинг учун тоғли Бадахшондаги чегара ҳудудларида Россия ва Тожик қўшинлари назоратни кучайтирганлар. Бироқ, бу жангари гуруҳларнинг сонини, қачон ҳужумлар уюштиришларини биз ҳозирча билмаймиз. Лекин, у ердаги Ал-Қаида тўдалари орасида Ўзбекистон Исломий жангариларининг ҳам борлиги аниқ. Улар нафақат Бадахшонда, балки Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ ҳудудларида ҳам кузатилган. Бу гуруҳлар минтақада жойлаштирилган АҚШ ҳарбий базалари, у ерда ҳарбий учқичларнинг қаердалиги ҳақида маълумтга эга. Бу нуқталар террорчилик ҳаракатлари учун нишон бўлиши эхтимолдан ҳоли эмас. Биз буни инкор этмаймиз" – деб қайд этади тожик расмийси.

1400 километрга чўзилган Афғон – Тожик чегаралари асосан рус қўшинлари тарафидан қўриқланади. Ўтган жума куни Назаров телевидение орқали қилган чиқишида бу ердаги тожик ва рус чегара қўшинлари сони икки баробар оширилганини маълум қилди. Бундай хавфсизлик чоралари жангари гуруҳларнинг Тожикистонга қуролли ҳуружлар ҳозирлаётгани ҳақида миш-мишли хабарлар тарқалганидан сўнг кўрила бошланди. Қирғизистон мудофаа вазири Эсен Тўпоев ўтган ҳафта Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида қилган чиқишида тожик-афғон чегара ҳудудларида 350 нафар Ал-Қаида ва Ўзбекистон исломий ҳаракати жангариси тўпланиб қолгани ҳақида ишончли маълумотлар борлигини айтган. Тўпаев, шунингдек, ушбу қуролли гуруҳларнинг Марказий Осиё ҳудудларига ҳужумлар уюштириши мумкинлигини ҳам инкор этмайди. Бироқ, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоновга кўра, бу борадаги ҳавотирлар ўринсиз. Шанба куни чиқиш қилган Раҳмонов Афғонистон шимолида йиғилиб қолган исломий гуруҳлар кучли эмаслигини, улар тарқоқ холда эканини қайд этиб ўтган. Бунга тожик-афғон чегарасида ҳизмат қилаётган рус чегарачи офицери Александр Кондратьев ҳам қўшилади.
"Мен Раҳмонов фикрига қўшилиб, яна бир бор таъкидламоқчиман. Рус чегарачилари тожик-афғон чегара ҳудудларида Ал-Қаидачилар бор ёки йўқлигига жавобгар эмас".

Олдинроқ, рус чегара қўшинлари тожик-афғон чегарасидан 100 чақрим узоқда қуролли гуруҳларни пайқашган эди. Рус чегара қўшинлари Генерали Сергей Жилкиннинг таъкидлашича, ушбу жангарилар майда гуруҳларга бўлинган холда Тожикистон ва Қирғизистон ичкарисига киришга уринганлар. Рус генерали уларнинг қўлларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролиги пасспортлари ҳам бўлганини айтади. Бироқ, Кондратьевга кўра чегара ҳудудларда назорат авваламбор гиёҳванд моддалар олиб ўтилишига қарши кўрилмоқда.

"Генерал Жилкин Шимолий Бадахшондаги афғон ҳудудларида Ал-Қаидачилар йиғилиб қолгани ҳақида маълумот бериш ваколатига эга эмас. Чунки бу бизнинг фаолият доирамизга кирмайди. Чегара ҳудудларда назорат кучайтирилганига келадиган бўлсак, ҳа, наркотрафик ҳудудларда чегара қўшинларимиз жанговор шай холатга келтириб қўйилгани аниқ", - дейди рус зобити.
XS
SM
MD
LG