Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:54

Саддамнинг нечта қиёфадоши бор?


Пайшанба куни дунё телеэкранларида пайдо бўлган шахс ким? У ҳақиқатан ҳам Саддам Ҳусайнми ёки унинг қиёфадошими? Айни саволларга жавоб топиш АҚШ махсус ҳизматлари учун жуда муҳим масала. Чунки Ироқда олиб борилаётган ҳарбий амалиётлардан асосий мақсад ҳам Саддамни ушлаш ва унинг режимини ағдариш.

Вашингтон расмийлари эса, 20 март куни саҳарда ракета ҳужумлари бошланган пайтда Ироқ раҳбари ҳақиқатан ҳам Бағдод жанубидаги бункерда бўлганига ҳеч шубҳа бўлмаганини маълум қилишмоқда. АҚШнинг дастлабки ракеталари хужуми нишонида айнан ана шу бункер бўлган. "Вашингтон пост" газетасининг Буш маъмурияти расмийси сўзларига таяниб ёзишича, Саддам Ҳусайн ҳарбий амалиётлар бошланган пайтда у ердан чиқмаган. Бироқ, ҳозирча, Америка разведкаси қўлида ракета ҳужумлари оқибатида ўша бункерга жиддий шикаст етгани ҳақда маълумот бор холос. Саддам Ҳусайн ва унинг ўғиллари тақдири ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.

Шунга қарамай, Саддам Ҳусайн ракета зарбалари оқибатида яралангани, ва ҳатто ўлгани ҳақида ҳам таҳминлар йўқ эмас. Аммо, унинг пайшанба куни эрталаб телеэкранларда пайдо бўлгани Ироқ раҳбари яралангани ёки ўлгани ҳақидаги гумонларни шубҳа остига олди. Шу билан бирга, айрим кузатувчилар Ироқ раҳбарининг халқига қарата қилган АҚШ ҳарбий ҳаракатларини қораловчи мурожаати жонли эфирда узатилгани юзасидан гумон билдирмоқдалар. Ҳатто, телевидение экранларида пайдо бўлган шахс Саддамнинг қиёфадоши бўлгани ҳақда ҳам айрим таҳминлар бор. Айниқса Садамнинг кўзойнак тақиб чиққани ва мурожаатни сўзма- сўз қоғозга қараб ўқиб бергани бундай шубҳаларнинг кучайишига сабаб бўлди.

Америкалик мутахассислар эса, телемурожаатни видеотасмага ёзиб олиб, уни ҳар томонлама ўрганиб чиқдилар ва 20 март куни телеэкранда пайдо бўлган шахс ҳақиқатан ҳам Ироқ раҳбари, деган хулосага келдилар. Аммо, Саддам Ҳусайн мурожаатини жонли эфирда ўқиганми ёки мурожаат олдиндан ёзиб олинганми, буниси ҳозирча ноаниқ. Собиқ АҚШ дипломати, 1991 йилги Кўрфаз урушидан олдин Ироқда Америка элчиси бўлиб ишлаган, ҳозирда Озод Ироқ радиоси раҳбари Дэвид Нютон ҳам телеэкранда пайдо бўлган шахс ҳақиқатан ҳам Саддам Хусайн бўлганини айтади.

"Мен Саддам чиқишларини кўпдан бери кузатиб келганман. Юз фоиз аминманки, бу Саддам Хусйаннинг ўзи. Балки, бу олдиндан ёзиб олинган видеотасма бўлиши мумкин. Лекин, у ердаги шахснинг ўзини тутишлари, гапириш оҳанги ҳақиқатан ҳам Саддамники, бунга ҳеч шубҳам йўқ", - дейди Дэвид Нютон.

Бироқ, собиқ АҚШ дипломати Саддам Хусайннинг қиёфадошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни инкор этмайди. Саддамологлар ёки Саддам Ҳусайн шахсиятини ўрганиб бораётган мутахассислар шу пайтгача Ироқ раҳбарининг 10 нафар қиёфадоши борлигини аниқлашган. Дэвид Нютон бу ҳақда шундай дейди.

"Унинг нечта қиёфадоши борлигини билмайману балки ўн, балки унданда кўп бўлиши мумкин. Лекин улар борлиги аниқ. Ҳатто, бу ҳақда алоҳида китоб ҳам ёзилган. Нафақат, Саддам, балки унинг ўғилларининг ҳам қиёфадошлари бор", - дейди Дэвид Нютон.

Агар, Саддам Ҳусайннинг сўнгги чиқишини таҳлил этиб кўрсак, у гапини "бугун 2003 йилнинг 20 марти", дея бошлаганига эътибор берамиз. Бу эса Саддам мурожаатини жонли эфирда ўқияпти, деган ҳаёлга олиб келиши мумкин. Бироқ, айрим таҳминларга кўра бу мурожаат видеоёзув бўлиб, улар ҳар хил варинтларда ёзиб олинган.

Ироқ армиясидаги манбаанинг Америка разведкасига маълум қилишича, Саддам Хусайн бункерлар тизими лабиринт кўринишга эга. У 1991 йилги урушда жойини ҳар куни алмаштириб турган. "Бироқ, бу сафар, - дейишмоқда, америкалик мутахассислар, - Ироқ раҳбари ҳеч қаерга қочиб қутилолмайди. Чунки, Американинг кузатиш ускуналари 1991 йилдагига қараганда анча такомиллашган. Шу билан бирга ҳарбий соҳа бўйича ихтисослашган мутахассислар Ироқ раҳбарини қўлга олиш ишлари осон кечмаслигини ва бунинг сабабларидан бири сифатида Хусайннинг бир неча қиёфадошлари борлигини қайд этишмоқда.
XS
SM
MD
LG