Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:01

«Эркин юрт» - Интернетдаги янги сайт


Яқинда Интернет тармоғида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни кенг ёритиб боришни ўз олдига мақсад қилган «erkinyurt.org» сайти пайдо бўлди.

Сайтнинг асосий саҳифасида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин:

«ЭРКИНЮРТ» - Эркинликни орзу қилган, эркинликка интилган ва эркинлик учун курашаётган халқнинг саҳифаси;

«ЭРКИНЮРТ» - Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, демократия, сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигининг ҳимоячиси сифатида хизмат қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган;

«Эркинюрт» - фаолияти давомида ўзига ҳамфикр манбалар қаторида Ўзбекистон расмий доираларининг қарашларини ҳам акс эттиради.

«Ўзбек- қирғиз чегарасидаги навбатдаги қотиллик», «Ки сен ҳам ҳур туғулғонсен» каби мақолалар, Юсуф Жуманинг «Қуллуқнома» шеъри сайтга жойлаштирилган илк материаллардандир.

Сайт материаллари ўзбек тили билан бир қаторда инглиз, рус ва турк тилларида ҳам бериб борилмоқда.

Кузатувчиларнинг фикрича, «erkinyurt.org» Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни дадил ёритадиган оммавий сайтлардан бирига айланиши мумкин. Шу боис, унинг ҳам «Центразия», «Озод овоз» сайтлари каби очилмай қолиши хавфи мавжуд.
XS
SM
MD
LG