Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:24

Бўқоқ йоддан қўрқади


Маълумотларга қараганда, Хоразмда экология вазиятнинг ёмонлашуви оқибатида аҳоли ўртасида турли касалликлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, ҳомиладор аёллар ва болаларнинг анемия ва йод танқислигига чалиниш ҳоллари кенг тарқалган.

Вилоят эндокринологик диспансеридан олинган маълумотларга кўра, аҳоли ўртасида тарқалган касалликларнинг 70-80 фоизини йод етишмовчилиги, яъни бўқоқ ташкил этади. Диспансернинг поликлиника бўлими мудири Салима Романованинг айтишича, бу хасталик ёш болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар ўртасида кўплаб учрамоқда. Бунга асосий сабаб вилоятдаги экологик вазиятнинг ёмонлигидир.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, айрим тадбиркорлар йодланмаган ош тузини йодланган, дея сотиш ҳоллари мавжуд. Бу туз арзонроқ бўлгани учун аҳоли ҳам уни харид қилишни маъқул кўради.

Хабарларга кўра, вилоятнинг Хонқа, Янгибозор, Гурлан туманлари аҳли орасида йод танқислигининг асоратли турлари кўплаб учрайди. Кузатувчилар бунинг сабаби ижтомий ночор фуқароларнинг йодли маҳсулотлар истеъмол қилишга қурби етмаслигида эканини айтмоқда. Таркибида йод кам ёки умуман йўқ маҳсулотларни истеъмол қилиш эса касалликнинг ривожланишига олиб келади.

С.Романованинг таъкидлашича, йод элементи денгиз балиғи ва карамида кўп бўлади. Инсон организми ўзига керакли бўлган йодни олиш учун бир кунда 3,5 килограмм хурмо истеъмол қилиши керак. Ҳомиладор аёл йод етишмовчилигидан вақтида даволанмаса, ногирон фарзандлар дунёга келиши эҳтимоли кучаяди.
XS
SM
MD
LG