Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

"АЛ ҚАИДА" МАДРИД ПОРТЛАШЛАРИГА ЖАВОБГАРЛИКНИ ЗИММАСИГА ОЛДИ, БИРОҚ ҲАЛИ ҲАМ "ЭТА" БОШ ГУМОНДОР


Испанияда парламент сайловлари бошланишидан сал олдин мамлакат Ички ишлар вазири Анхел Асебес Мадрид портлашларида "Ал-Қаида"нинг қўли бўлиши мумкинлигини баён қилди.

Асебеснинг айтишича, 200 киши ўлимига сабаб бўлган портлашларга "Ал-Қаида" жавобгарликни зиммасига олгани ҳақида баёнот ёзилган видео тасма Испания полицияси қўлига келиб тушган. "Ушбу тасмада 11 март кунги Мадриддаги ҳужумларга жавобгарлик баёноти ёзилган ва бу баёнот қандайдир шахс тарафидан араб тилининг марокаш шевасида айтилган. Ўша шахс ўзини Ал-Қаиданинг Европадаги гуруҳлари матбуот воизи Абу Дужан ал Афғоний деб таништирган", - деди Анхел Асебес.

Видеотасмада мурожаатни ўқиган шахс Мадрид портлашлари "Ал-Қаида"нинг иши ва у Испаниянинг АҚШ Президенти Жорж Буш бошлиқ жиноятчи тўдалар билан ҳамкорлик қилишига жавоб тариқасида қилинганини таъкидлаган. Шунингдек, ўша шахс Испанияга қарши бошқа ҳужумлар билан ҳам пўпса қилган.

Бироқ, видео тасманинг ҳақиқийлиги ҳозирча етарли исботини топмаган. Испания Ички ишлар вазирига кўра, ушбу холат ўрганилмоқда. Ҳозирга қадар портлашларга алоқадорликда гумон этиб қўлга олинган уч нафар марокашлик ва икки нафар Ҳиндистон фуқаролари сўроқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Испания Ички ишлар вазири Мадридда 200 киши ўлимига сабаб бўлган портлашларда Баскнинг ЭТА сепаратчи гуруҳларини айблаган. Баскнинг фаолияти таъқиқлаб қўйилган Батасуна сиёсий партияси етакчиси Арнолдо Отеги эса портлашларни "ЭТА" сепаратчилари ташкил қилгани, ҳақидаги айбловни инкор этиб, ҳужумни Испаниянинг Ироқ урушидаги иштирокидан норози бўлган "араб қаршилиги" ҳаракати уюштирган бўлиши мумкинлигини даъво қилган эди.

Ал-Қаида баёноти ёзилган видеотасмадан хабар топган бир гуруҳ испаниялик норозилар Мадрид ҳукуматини бўхтон тарқатганликда айблай бошлаганлар. Норозилар фикрича, иқтидордаги Халқ партияси Парламент сайловларида ютиб чиқиш учун атайлаб, ЭТА гуруҳларини айблашган. Мадридда намоишлар якшанба куни кечга қадар давом этди. Аммо, Испания ҳукумати ҳали ҳам пайшанба кунги портлашларда "ЭТА" айримачилари бош гумуондор деган даъводадар.
XS
SM
MD
LG