Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:50

ОҚ УЙ БУШГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН РАЗВЕДКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ОШКОР ЭТДИ


Тарихда биринчи марта Оқ уй махфий разведка маълумотларини жамоатчиликка ошкор этди. АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларидан бир ой олдин "Ал Қайда" тахдиди ҳақида Марказий Разфедка Бошқармасининг Президент Жорж Бушга тақдим этган ҳисоботи очиқланди.

2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларидан бир ой олдин Марказий Разфедка Бошқармаси "Ал Қайда" тахдиди ҳақида Президент Жорж Бушга тақдим этган разведка ҳисоботида Бин Ладин АҚШга қарши ҳужумларни режалаётгани ҳақида огоҳлантирган. Ҳисоботда "Ал Қайда" рахбарининг номи Бин Леден эмас, балки "Бин Ладин" деб ёзилган. Лекин, "Ал-Қайда"нинг ҳужумлари қай тарзда, қачон, қаерда ва ким томонидан амалга оширилида, бу ҳақда разведка ҳисоботида жўяли маълумот берилмаган.

Масалан, ҳисоботда "Ал-Қайда" рахбари Усама бин Ладен Америка худудида террор ҳужумини амалга оширишни 1997 йилдан бери режалагани таъкидланади. 1998 йилда АҚШ "Ал-Қайда"нинг Афғонистондаги лагерини қанотли ракеталардан ўққа тутганидан сўнг, Марказий Разведка Бошқармасининг чет эллардаги вакиллари Усама бин Ладен бунинг учун Америкадан қасос олишга қасам ичганини маълум қилишган. Лекин, ҳисоботда бу ҳужумларнинг қачон ва қаерда бўлиши айтилмаган.

Разведка маълумотларида "Ал-Қайда" Америка учқичларини олиб қочиши огоҳлантирув бўлган, террор тармоғи "Ню Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази эгиз миноралари ва бошқа АҚШ маъмурияти биноларига қарши ҳужум қилишда олиб қочилган учқичлардан ракета сифатида фойдаланиши мумкинлиги айтилмаган.

Пайшанба куни АҚШ Президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Кондолиза Райс 11 сентябр хужумлари сабабларини ўрганаётган мустақил комиссия олдида кўрсатма бера туриб, 2001 йилги ҳужумлар олдини олиш учун, "кумуш ўқ", яъни муҳим разведка маълумоти бўлмаганини таъкидлаган.

Кондолиза Райснинг мана шу чиқишидан сўнг, Оқ уй маъмурияти рақиблари, яъни демократик партия намояндалари 2001 йил 11 сентябр портлашларидан олдин Президент Бушга қандай разведка маълумотлари берилган бўлса уларнинг бари очиқланиши керак, деган талабни қўйишди.

Келаси хафта, АҚШ Адлия вазири Жон Эшкрофт, Марказий Разведка Бошқармаси рахбари Жорж Теннет ва АҚШ Федерал Қилдирув Бюроси Эф Би Айнинг собиқ раҳбари Луис Фри кўрсатмалари тингланади.
XS
SM
MD
LG