Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:14

Хоразмда ОИТС йўқ, ВИЧ эса бор


Куни кеча Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази ишонч хоналарида ишлайдиган шифокорлар учун БМТ ҳомийлигида семинар тренинг ўтказилди.

Хоразмда ОИТСга қарши кураш маркази ташкил этилганига 15 йил бўлди. Мазкур марказ раҳбари Наргиза Назарованинг билдиришича, вилоятда “аср вабоси” билан оғриган беморлар йўқ. Бироқ ушбу касаллик вируси - ВИЧни юқтирган 36 шахс аниқланган. Уларнинг аксарияти гиёҳвандлардир.

Н.Назарованинг айтишича, марказ ишонч хоналари уч йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Ҳозир вилоят бўйича 12 та ишонч хонаси мавжуд. Жорий йилда улар сонини икки баробар кўпайтириш режалаштирилган.

Ўзбекистон ОИТС маркази ташкилий бўлими врач эпидемиологи Тўрамирзо Аҳмедовнинг таъкидлашича, мазкур касалликка қарши курашда ишонч хоналари фаолияти жуда муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиққан, 2004-2006 йилларга мўлжалланган стратегик дастури асосида ишонч хоналарининг самарадорлигини ошириш, бу ерда ишлайдиган шифокорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шундай семинарлар ўтказилмоқда.

Мутахассислар Хоразмда ОИТС тарқалиши хавфи йўқлигини эътироф этмоқда. Бироқ, кузатувлардан маълум бўлишича, вилоятдаги гиёҳвандлар одатда ишонч хоналарига мурожаат қилавермайди. Буни ҳуқуқ-тартибот ходимларининг наркоманларга салбий муносабати билан изоҳлаш мумкин.
XS
SM
MD
LG