Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:39

ИРОҚ: БОШҚАРУВ КЕНГАШ ВАКОЛАТИНИ МУВАҚҚАТ ҲУКУМАТГА ТОПШИРДИ


Америка томонидан тузилган Ироқ Бошқарув Кенгаши фаолиятини белгиланган муддатдан бир ой олдин тўхтатиб, ўз ваколатини Ироқнинг янги муваққат ҳукуматига топширди. Ғози Машал ал Явар бошлиқ янги муваққат ҳукумат сешанба куни қасамёдга келтирилди. "Биз ироқликлар, жаҳоннинг бошқа халқлари қатори оккупация остида бўлишни хоҳламаймиз. Айни пайтда, террорчилик хавфига қарши, барқарорлигимизни, тинчлигимизни кўролмаётган Ироқ душманларига қарши биргаликда курашамиз ва бунда халқаро кучлар ёрдамларига таянамиз", - деди Ғози Машал Явар. Америка томони Ироқ Президенти лавозимида Аднон Пачачини кўришни хоҳлаётган эди. Ироқ Бошқарув Кенгаши эса АҚШ таклифига қарши чиқиб, Явар номзодини қўллаб-қувватлади. Давомли тортишувлардан сўнг, деярли президентликка тайнланган 81 яшар Аднан Пачачи бу лавозимдан воз кечди ва Ироқ Бошқарув Кенгаши рахбари бўлган Ғози Машал ал Явар номзоди тасдиқланди.

Рамзий маънога эга муваққат президентлик лавозимини келиб чиқиши сунний бўлган Ғози Машал Явар эгаллади. Шиалар вакили Иброҳим ал Жафарий ҳамда келиб чиқиши курд бўлган Ровш Шавайсларга эса вице-президентлик лавозимлари берилди. Улар январ ойига қадар, яъни Ироқда илк сайловлар бўлгунга қадар мамлакатни идора этадилар. Шунингдек, муваққат ҳукуматга кирган 30та вазир номлари ҳам эълон қилинди. Вазирлар махкамасини жума куни бош вазирликка тайнланган шиалар вакили Ияд Аллавий бошқаради.

Аднан Пачачининг президентликка тайнланишига Ироқ Бошқарув Кенгашининг кўпчилик аъзолари қарши чиқди. Душанба куни Пачачи номзоди деярли тасдиқлаб бўлинган эди. Аммо, кейинчалик Бошқарув Кенгашининг кўплаб аъзолари Ироқ собиқ ташқи ишлар вазири бўлган 81 яшар Пачачининг президентликка тайинланишини улар хоҳиш иродаларига зид дея таърифлаб, Пол Бремер маъмуриятини ўзбошимчаликда айблай бошлашган. Ўзини ноқулай аҳволда сезган Почачининг эса лавозимдан воз кечишдан бошқа чораси қолмади. Асли касби мухандис бўлган 45 яшар Ғози Машал ал Яварнинг президентликка тайнланиши ҳақида гапирадиган бўлсак, Ироқ Бошқарув Кенгаши унинг номзодини кўпдан бери қўллаб қуватлаётган эди. БМТнинг Ироқдаги вакили Лахдар Брохимий Ғози Яварнинг президентликка тайнланганини тасдиқлар экан, Ироқ Бошқарув Кенгашининг кўпчилик аъзоси Явар номзодини мақуллаганликларини маълум қилди.

Сўнгги пайтларда Ғози Машал ал Явар ўзининг Америка сиёсатига нисбатан танқидий чиқишлари билан Ироқ сиёсий сахнасида анча кўзга кўриниб қолди. Масалан, Явар хокимиятни ироқликларга топшириш борасидаги Америка илгари сурган резолюция лойиҳасига ҳам қарши чиқиб, бу резолюция Ироқ халқига улар хоҳлаётган суверенитетни бермаслигини ва мамлакат тўлиқ мустақилликка мухтож эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG