Хабарларга қараганда, ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлиси ўтказилади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот котиби Малик Қодировнинг сўзларига қараганда, Украина Бош вазирининг Тошкентдаги учрашувларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади. Ҳозиргача Ўзбекистон ва Украина ўртасида иқтисодий характердаги 38 та ҳужжат имзоланган. Жумладан, эркин савдо, инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш, икки томонлама солиқ бўйича келишувларга қўл қўйилган. Бу ҳужжатлар ичида энг асосийси икки давлат ўртасида 1999-2008 йилларда ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги келишувдир.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда мамлакатда 40 та Ўзбекистон-Украина қўшма корхонаси рўйхатга олинган. Шундай корхоналардан олтитаси юз фоиз Украина сармояси ҳисобига фаолият кўрсатяпти. Шунингдек, Украинада ҳам 15 та шундай қўшма корхона ишлаб турибди. Ўтган йили ўзаро товар айрбошлаш ҳажми 280 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
М.Қодировнинг билдиришича, Ўзбекистон Украинага, асосан, нефть маҳсулотлари, пахта толаси, рангли металл ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилади. Украинадан эса металл, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, дори-дармон, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари олиб келинади. Ўзбекистонни Украинанинг транзит имкониятлари, нефть-газ соҳаси учун зарур бўлган асбоб-ускуналари ҳам қизиқтиради. Шуниндек, томонлар халқаро масалаларда доимо бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Матбуот котибининг маълум қилишича, ҳукуматлараро комиссия мажлиси якунлари ўлароқ, ҳар томонлама ҳамкорликка оид протокол имзоланади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Украина вилоятлари ўртасида бевосита ҳамкорлик шартномалари имзоланиши мўлжалланмоқда.