Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:02

Полковникнинг қотили - ўз ўғли


Маълумотларга қараганда, 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси бошлиғи ўринбосари, милиция полковниги Қўлдош Қосимов ўз уйида отиб ўлдирилган.

Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси мансабдорларининг бирининг сўзларига қараганда, Қўлдош Қосимов 1952 йилда туғилган. Полковникни Тошкент тиббиёт институтида ўқийдиган 19 ёшли ўғли отиб ўлдирган. Отасини ўтиб ташлагандан сўнг қотил онасига қарата ўқ узган. Онаси оғир жароҳатланиб вафот этган.

Тошкент шаҳри прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Бобоевнинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар тизимидаги манбаларнинг таъкидлашича, Қўлдош Қосимов ва хотинининг ўз ўғли томонидан отиб ўлдирилгани аниқ. Лекин фарзанднинг ўз ота-онасини қандай қурол билан ва нима мақсадда ўлдиргани тергов жараёнига маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG