Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:53

“Жамоат” Ўзбекистонда жиҳод қилишни кўзлаган


Ўзбекистон Олий судида 2004 йилнинг март ойи охири — апрел ойининг бошларида содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланаётган 15 шахс устидан ўтказилаётган суд бир неча кунлик танаффусдан сўнг 17 август куни яна ўз ишини бошлади.

26 июль куни бошланган мазкур суд жараёни 30 июлда Тошкентда рўй берган портлашлардан сўнг тўхтаб қолган эди. Расмийлар суд жараёнида танаффус эълон қилинганига судланувчилардан бирининг адвокати касаллиги сабаб бўлганини таъкидлаганди.

18 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида 31 март куни Тошкент шаҳри Собир Раҳимов туманининг Чимбой маҳалласидаги хонадонида ўзини-ўзи портлатгани айтилаётган Қиличбек Азимбековнинг яқинлари, у билан яқин муносабатда бўлган гувоҳлар кўрсатма берди. Қ.Азимбековнинг иккинчи хотини Мадина Қаюмова суд мажлисида кўрсатма берган асосий гувоҳлардан бири бўлди.

М.Қаюмова Қ.Азимбековга 1999 йилда турмушга чиққани, эрининг баҳорги портлашлар арафасидаги ҳаракатларини гапириб берди. Унинг айтишича, сўнгги вақтларда Қ.Азимбеков жиҳод ва шаҳидлик ҳақида кўп гапира бошлаган. Қ.Азимбековнинг уйида жиҳод ва шаҳидлик мақоми хусусида бир ҳафта давомида машғулотлар олиб борилган.

30 март кунги портлашлардан сўнг М.Қаюмова эри билан бўлган охирги суҳбатни эслар экан, Қ.Азимбеков уларнинг нияти бу тахлит портлашлар содир этиш эмаслигини айтганини маълум қилди. М.Қаюмованинг сўзларига қараганда, у эридан портлатиш содир этган шахсларнинг асл нияти нималигини сўрамаган.

18 август кунги суд мажлисида айни пайтда ҳибсда сақланаётган Нодир Султонов ҳам кўрсатма берди. У ўз кўрсатмасида март-апрель ойида портлашлар содир этган шахслар билан бирга Москва сафарида бўлганини, суҳбатлар чоғида Тоҳир Йўлдошев ва Усама бин Лодиннинг номлари бот-бот тилга олинганини маълум қилди. Н.Султонов Москва шаҳрида ўзини “жамоат” деб атаган гуруҳга қўшилгани, гуруҳ раҳбарларининг топшириғига кўра кейинчалик Тошкентга қайтиб, ўз атрофига одам йиғиши лозим бўлганини айтди. Гувоҳнинг таъкидлашича, “жамоат”нинг асл мақсади Ўзбекистонда жиҳодни амалга ошириш бўлган.

18 август кунги суд мажлисида жами ўндан ортиқ гувоҳ сўроқ қилинди.
XS
SM
MD
LG