Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Жалолов раислигида ўтган суд жараёнининг сўнгги кунида суд ҳукми 2,5 соат давомида ўқиб эшиттирилди.
Суд қарорига кўра, судланувчиларнинг 11 нафарига 11 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди. Икки судланувчи эса 15,5 ва 16 йиллик қамоқ жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўтайдиган бўлди. Энг кўп муддатли қамоқ жазоси айбланувчилар Фурқат Юсупов ва Фарҳод Қозоқбоевга берилди. 18 йилга озодликдан маҳрум этилган бу шахслар жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Судланувчилар орасидаги икки нафар аёл - Камола Қаюмовага 10 йил ва Иқбол Тошпўлатовага 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Улар ҳам жазо муддатини умумий тартибли колонияларда ўтайди.
Суд раиси судланувчиларга жазо тайинлашда уларнинг тергов органлари билан фаол ҳамкорлик қилгани, ўз хатти-ҳаракатларидан пушаймон бўлиб, кечирим сўрагани инобатга олинганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон қонунчилигида террорчилик жиноятини содир этганлик учун ўлим жазоси белгиланган. Олий суд юқорида тилга олинган 15 шахсни ҳам террорчилик ҳаракатларида айблаган бўлса-да, ўз айбини бўйнига олгани боис давлат қораловчиси уларга ўлим жазоси берилишини сўрамагани ва судланувчиларга енгил жазо тайинлангани эътироф этилди.
Олий судда 15 шахс устидан суд жараёни 26 июль куни бошланганди. Бироқ Тошкентда 30 июль куни яна портлашлар амалга оширилгани боис суд жараёнида танаффус эълон қилинганди. 17 августда суд қайта давом эттирилган эди.