Линклар

Шошилинч хабар
09 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:38

Пикетчилар мактаб ўқувчиларини пахтадан қайтаришни талаб қилди


15 октябр куни Жиззах вилояти ҳокимлиги биносини пикет қилган фуқаролар фермер ва деҳқонларга нисбатан бўлаётган зўравонликларга чек қўйиш, пахта теримига жалб этилган мактаб ўқувчиларини уйига қайтариш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш каби талабларни илгари сурди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроевнинг сўзларига қараганда, норозилик акциясида 30 га яқин инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва оддий фуқаролар иштирок этган. Айни пайтда вилоят далаларида 60 минг мактаб ўқувчиси пахта термоқда. Улар яшаётган шароит жуда ёмон.

“Пикет бир соат давом этди. Ҳозирги тузум малайларидан 30 яқини акция иштирокчилари атрофига тўпланиб, қўлларидаги плакатларни, шиорларни йиртиб ташлади. Бу шахслар Зарбдор туманидан олдиндан тайёрлаб олиб келинган ширкат раҳбарлари эди” , деди Б.Ҳамроев.

Б.Ҳамроевнинг таъкидлашича, вилоят ҳокимлигидан бир-икки киши пикетчилар олдига чиққан, лекин ўзини таништирмаган. Норозилик акцияси иштирокчиларини милиция ходимлари ўраб олган. Уч киши мажбуран ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, икки соат давомида ушлаб турилган.
XS
SM
MD
LG