Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

Аслиддин Рустамов: Мақсадларимиздан бири – зиёлиларимизнинг нуфузини кўтариш


“Озодлик” мухбири Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши биринчи котиби Аслиддин Рустамов билан партиянинг бўлажак парламент сайловида иштироки хусусида суҳбатлашди.

Мухбир: ХДП мамлакатдаги энг кекса партия ҳисобланади. Унинг ёши Ўзбекистон мустақиллиги билан қарийб тенг. Партиянинг сайловолди дастурида қайси масалалар энг устивор этиб белгиланган?

Аслиддин Рустамов: Ўзбекистон ХДП яқинда ўтказилган 4-қурултойида ўзини мамлакатдаги демократик кучларнинг сўл қаноти бўлишини эълон қилди. Биз ўзимизнинг сўллик позициямиздан келиб чиққан ҳолда асосий эътиборни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига қаратамиз. Лекин бу, баъзи мухолифларимиз таъкидлаётганидек, ХДП бозор иқтисодиётига, тадбиркорликни ривожлантириш, умуман иқтисодиётимизни юксалтиришга қарши, деган эмас.

Мухбир: Кечирасиз, Сиз бу ўринда Либерал демократик партия раҳбари Аҳмаджоновнинг гапларини назарда тутяпсиз, шекилли. Чунки у сўл қанот ижтимоий тенгликни вужудга келтиради ҳамда хусусий мулкчиликка қарши, деган фикрни олға сурган. Ҳақиқатан ҳам, ХДП хусусий мулкчиликка қаршими?

Аслиддин Рустамов: Шуни таъкидлашимиз керак, “21-аср” газетасидаги Аҳмаджоновнинг мақоласида ҳам, кейинги шунга ўхшаш чиқишларда ҳам бир ёқлама муносабат бўляпти. Лекин сиёсатчи одам таҳлил қилишни ҳам билиши керак. Биз бозор иқтисодиёти тарафдоримиз. Бозор иқтисодиёти шароитида эса бойлар ҳам, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Биз фуқароларимизнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлар сонини кўпайтириш, уларга кўплаб енгилликлар бериш, ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ривожлантириб, мамлакат бюджетини тўлдириш, шу орқали (энг аввало, фуқароларни иш билан таъминлаш орқали) одамларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш йўлидан бормоқчимиз. Мана шундай тушуниш керак (ХДПнинг позициясини).

Мухбир: ХДП рекламаларида у халқнинг партияси экани айтилган. Халқ эса ўзининг ижтимоий турмуш тарзи яхшиланишини кутади. Шу маънода, улар ХДПдан биринчи қилинадиган иш сифатида нимани кутиши мумкин?

Аслиддин Рустамов: Биз бугун кўпроқ қийналиб қолаётган табақа муаммоларини оммавий ахборот воситалари ва эртага парламентдаги фракциямиз орқали (тузиладиган бўлса) кўтариш, янги қонунлар яратувчилик ташаббуси билан чиқиш ниятимиз бор. Масалан, Ўзбекистоннинг ер, фуқаролик ва солиқ кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқамиз. Бу сайловдаги шиоримиз эса: “Халқимизнинг юксак турмуш даражаси Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши гаровидир”. Биз халқнинг турмуш даражаси кўтарилишига асосий эътиборни қаратамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш миллий дастурини яратиш бўйича аниқ таклифларимизни тайёрлаганмиз.

Мухбир: ХДП суянадиган қатламлардан бири зиёлилардир. Шундай экан партия таълим соҳасини ривожла
XS
SM
MD
LG